Электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 10 октябрь куни давлатимиз раҳбари электромобил тармоғини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишган эди.

Унда берилган топшириқлар асосида, юртимизда электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватлаш станцияларини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрланди.

Президент ҳузурида ўтказилган навбатдаги йиғилишда ушбу таклифлар муҳокама қилинди.

Мутасаддилар тармоқда ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ йўлга қўйилгунча инвесторларга муайян миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари аввалги тақдимотда аҳоли ўртасида электромобиллар оммалашиши учун унинг харидини рағбатлантириш зарурлигини айтган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон электромобилларини сотиб олиш учун олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электромобиллар харид қилиши ҳам қўллаб-қувватланади. Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.

Маълумки, электромобил ишлаб чиқариш учун керакли хомашёлардан бири мис. Юртимизда мис кластерлари ташкил этилмоқда. Бундан фойдаланиб, ушбу кластерларда электромобиллар ва қувватлаш станциялари учун бутловчи қисмлар тайёрланади.

Кадрлар масаласи ҳам жуда муҳим. Шу боис Турин политехника университети ҳузурида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ривожланган давлатларга малака оширишга юбориш режалаштирилган.

Йиғилишда мутасаддилар ушбу чора-тадбирлар натижасида республикамизда йилига 15-25 мингта электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкинлигини қайд этишди.

Давлатимиз раҳбари бу йўналиш автомобилсозликда рақобат яратиши кераклигини таъкидлади. Берилаётган имкониятларни соҳага қизиқиш билдирган ишбилармонлар билан муҳокама қилиб, уларнинг фикр ва таклифлари асосида имтиёзларни янада кенгайтириш, тармоққа тадбиркорларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди