Кимларга мандарин истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Кимларга мандарин истеъмол қилиш тавсия этилмайди?
Диетолог Лидия Ионова мандаринни бир кунда қанча миқдорда истеъмол қилиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

Унинг айтишича, мандариннинг кунига рухсат этилган нормаси 200-400 грамм. Бир ўтиришда бир килограмм мандарин истеъмол қилиш, ошқозон-ичак тизими фаолиятининг бузилишига олиб келади, ҳатто, аллергияни ҳам юзага келтириши мумкин.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Роспотребнадзорнинг Москва вилояти бўйича озиқ-овқат гигиенаси назорати бўлими бошлиғи Надежда Раева мандаринларни қандай танлаш кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, меваларнинг қобиғига эътибор бериш керак ва агар улар ёпишқоқ ва ҳўл бўлса, мандаринлар тезда ёмонлашади ва моғорланади. Улар, шунингдек, моғорланиш оқибатида юзага келадиган токсинларни ўз ичига олиши мумкин.

Шу билан бирга, эндокринолог, “СМ-клиники”нинг диетологи, тиббиёт фанлари номзоди Оксана Михалева мандаринларни ортиқча истеъмол қилиш хавфи ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, айниқса, мандаринда мевали кислоталар кўп бўлиб, бу ошқозон суюқлигида кислота миқдори юқори бўлган, ошқозон яраси касаллиги мавжуд бўлган одамларда ошқозон шиллиқ қаватини яллағланишини юзага келтиради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Кимларга мандарин истеъмол қилиш тавсия этилмайди?