Тиббиёт ходимига тайинланган қонунга зид маъмурий жарима адлия аралашуви билан бекор қилинди

Тиббиёт ходимига тайинланган қонунга зид маъмурий жарима адлия аралашуви билан бекор қилинди
Марҳамат туман адлия бўлимига туман тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари М.Мирзалиев шикоят билан мурожаат қилган.

У Марҳамат туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, жарима жазоси қўлланилганлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, Марҳамат туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи У.Тошмирзаев томонидан 2022 йил 18 октябрь куни туман туғруқ комплексида 2022 йил 18-22 октябрь кунлари ялпи текшириш ўтказиш ҳақида туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази билан келишилмаган ҳолда буйруқ чиқарилганлиги, мазкур буйруқ асосидаги ишчи гуруҳ томонидан туман туғруқ комплексида 18 октябрь куни текшириш ўтказилганлиги, текшириш якуни бўйича санитария талаблари бузилганлиги юзасидан далолатнома тузилганлиги ва туғруқ комплекси раҳбари Н.Каримовага нисбатан 2022 йил 25 октябрь куни 1.500.000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарилганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон Қарори билан тасдиқланган «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида»ги Низомнинг 12-бандида «юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топиш учун асос ҳисобланади» деб кўрсатилган.

Ўрганиш якунига кўра, туман адлия бўлими томонидан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасига тақдимнома киритиш орқали қонунга зид маъмурий қарор бекор қилиниб, мурожаат муаллифининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тиббиёт ходимига тайинланган қонунга зид маъмурий жарима адлия аралашуви билан бекор қилинди