Ижтимоий тармоқлар орқали «Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итини ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб, айланиб юргани айтилди» мазмунида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан зудлик билан чоралар кўрилиб автомашина ҳайдовчиси аниқланиб ҳолатга ойдинлик киритилди.
"Автомашина ҳайдовчиси Гулистон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.А жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўзига қарашли фермадан яшаш хонадонига итини олиб кетиш мақсадида автомашинасини юкхонасига жойлаб олиб кетаётган вақтда ити автомашина ёқилғи қуйиш баки қопқоғидан бошини чиқариб олган ҳолатида ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан суратга олиниб нотўғри талқин қилиниб тарқатилган.
Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ҳайдовчига профилактик тушунтиришлар берилиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишлик юзасидан огоҳлантирилди, — дейилади баёнотда.