Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим глобал форуми: Самарқанд ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим глобал форуми: Самарқанд ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда
Азим ва кўҳна Самарқанд яна жаҳон тамаддунининг илғор ва замонавий марказларидан бирига – оламшумул ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда. Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлган ушбу тарихий заминда шу кунларда яна бир халқаро тадбир – 5-6 декабрь кунлари «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» мавзусидаги Глобал форум бўлиб ўтади.
Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» мавзусида Глобал форум ўтказиш ташаббуси Президентимиз томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган.


Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим глобал форуми: Самарқанд ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда

Ўшанда давлатимиз раҳбари Бирлашган миллатлар ташкилотининг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун БМТ Кенгаши аъзолари, барча шерикларимиз билан яқин ҳамкорликни давом эттиришимизни таъкидлагани бежиз эмас.

Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йилларда Ўзбекистон Президентининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида таклиф этган кўплаб ташаббуслари рўёбга чиқди ва чиқмоқда.

Эндиликда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларациянинг 10 йиллигига бағишлаб БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан биргаликда Глобал форум ўтказишга оид Президентимиз ташаббусини амалга ошириш арафасида турибмиз. Глобал форум мавзуси мазкур Декларациянинг номи билан бевосита боғлиқдир.


Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим нормалари кўплаб халқаро ҳужжатларга киритилган. Хусусан, 2011 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган.

Декларация БМТга аъзо давлатларга инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбияни таъминлаш масъулиятини юклайди. Мазкур Декларацияга мувофиқ ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси таълим олиш, ўқитиш орқали инсон ҳуқуқлари ва асоси эркинликларини ҳурмат қилишга кўмаклашиши лозим.

Худди шунингдек, ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга ва таълим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга, қадр-қимматини ҳис этишга, кишиларга эркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлишига, барча миллатлар, ирқий, этник ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқ ва эркинликларни англаб етиш, улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда фундаментал аҳамият касб этади. Бу инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнларида тўлақонли иштирокини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Самарқанд Глобал форумининг асосий мақсади – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича Жаҳон таълим дастури амалга оширилишининг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилишдан иборат.

Шунингдек, ушбу соҳадаги илғор тажриба, амалиёт ва инновацион ёндашувлар тақдимотини ташкил этиш, халқаро, минтақавий ва миллий даражаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашиш, тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш билан боғлиқ ислоҳотлар шароитида инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари, айниқса, қадри – энг муҳим қадрият, деган тамойил эътироф этилмоқда. Шу муносабат билан йиллар давомида амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойили Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида «инсон – жамият – давлат» тамойилига ўзгартирилди.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, таълимнинг ўзига хос соҳаси ҳисобланувчи инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни изчил ривожлантиришни тақозо қилмоқда. Бундай таълим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда бирламчи аҳамият касб этади.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқлар, эркинликларни англаб етиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия барча инсонлар, айниқса, ёшларни кенг қамраб оладиган ҳаётий жараён ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация ана шу эзгу мақсадларни глобал кўламда амалга оширишга қаратилган.



Раҳматулла Мирзаев,
Самарқанд давлат университети юридик факультети декани, юридик фанлар номзоди, доцент

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим глобал форуми: Самарқанд ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда