Ўзбекистон ҳудудида тарқатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида тарқатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати кенгайтирилмоқда
192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.

Фуқароларнинг тўлиқ ва холис ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда турли манбалардан маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида мамлакатимизда тарқатилишига илгари рухсат берилган 50 та хорижий телеканаллар умумлаштирилиб, уларнинг асосида 192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.

Ушбу рўйхатга ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишга ва янгиликлар тарқатишга ихтисослашган 35 та, фильмлар ва сериаллар намойишига мўлжалланган 37 та, «National Geographic Channel» каби илм-фан ютуқларини намойиш этувчи илмий-оммабоп, маърифий йўналишдаги 34 та, болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган 27 та, спортга оид мавзуларни ёритишга ихтисослашган 20 та ва мусиқий-кўнгилочар контент тарқатувчи 39 та хорижий канал киритилган.

Мазкур рўйхатга киритилган хорижий телеканаллар пуллик телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали тарқатилади (яъни, эфир орқали ёпиқ режимда, кабель ва IP телевидение, мобил алоқа, сунъий йўлдош алоқа тармоқлари ва Интернет платформалар). Хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Xurshid 12 январ 2023 09:07
    Baraka topsin kim shularga bosh qosh boʻlib qilgan boʻlsa. Raxmat sizlarga. Rus propagandasi hamma joyda ildiz otgan.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон ҳудудида тарқатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати кенгайтирилмоқда