Европа олимлари сайёрамиз томон парвоз қилаётган 2015 RN35 астероидини аниқлашди, деб хабар тарқатмоқда Европа коинот агентлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
"2015 RN35 астероидининг ҳажми етарлича катта ва Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтади. Шу боис уни коинотшунос-ҳаваскорлар кузатиши мумкин", – дейилади хабарда.
Daily Express газетасининг таъкидлашича, осмон жисмининг айланаси 140 метрча келади ва у сайёрамизга 680 000 километр масофада яқинлашади, шу боис ушбу осмон жисми инсониятга хавф туғдирмайди.
Британиялик журналистлар 2015 RN35ни "рождество астероиди", деб номлашди.