Ушбу савол юзасидан ЎзА мухбири “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиевга мурожаат қилди.
–Чекловлар нафақат Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ҳам яна уч кун шу график асосида ўчирилади. Бу чекловлар 16 декабрь санасига қадар амал қилади. Шуни таъкидлаш керакки, чекловлар ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ҳамда юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳри ва вилоятларда белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилмоқда, –деди Ф.Нуралиев.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятларда электр таъминотида режали чекловлар киритилиши расман маълум қилинди.