"Кимё, биология, физика ва математика мамлакат иқтисодиётини юксалтирадиган, равнақ топтирадиган фанлар ҳисобланади..."

"Кимё, биология, физика ва математика мамлакат иқтисодиётини юксалтирадиган, равнақ топтирадиган фанлар ҳисобланади..."
Бугунги глобал шароитда ривожланган давлатлар тараққиётининг туб моҳиятида илм-фан ётади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатнинг барча тармоқлар бўйича равнақ топиши, энг аввало, аниқ ва табиий фанлар ривожланиши натижасида юз беради...

"Кимё, биология, физика ва математика мамлакат иқтисодиётини юксалтирадиган, равнақ топтирадиган фанлар ҳисобланади..."

Санжар Тиллаев, Самарқанд давлат университети кимё факультети декани, доцент:

-Ҳаётимизни кимё фанисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қайси тармоқни олманг, қишлоқ хўжалиги, саноат, дори-дармон, соғлиқни сақлаш, барча-барчаси бевосита кимё билан боғлиқ. Бугун оғиримизни енгил қилиб турган ҳар бир восита бевосита кимё фани маҳсулларидан ҳисобланади. Ҳатто, оддийгина смартфоннинг сенсор экранидан тортиб машиналарнинг ҳаракатланиши, уйимизнинг исиши албатта кимё билан. Бугун ривожланган давлатларнинг қайси бирига қарамайлик, уларда аниқ ва табиий фанлар, шу жумладан, кимё соҳаси ривожланганига гувоҳ бўламиз.

Кимё ҳаётимизни анчайин енгиллаштиргани айни ҳақиқат. Бугунги кунда кимё фани орқали эришилаётган натижаларга табиий йўл билан эришиш ниҳоятда катта қийинчилик туғдиради, кўп вақт, хомашё ва сарф-харажат талаб қилади. Аммо кимё фанини ўқитишда, унинг моҳиятини ўқувчиларга етказиб беришда баъзи муаммолар борлиги рост. Охирги вақтларда амалиёт билан боғлиқ бўлган кимё фани, афсуски, фақат назариядан иборат фанлар каби ўқитилди. Бу кимёни ўқувчиларга тўғри етказишдаги биринчи тўсиқ бўлди. Ўқувчилар дарснинг ўзида лаборатория машғулотлари орқали мавзуни ўрганиб, реакцияларнинг моҳиятини кузатиб борса, фанни ўрганиши ҳам, эсда сақлаб қолиши ҳам осон бўлади.

“Бола тўлдирилиши керак бўлган идиш эмас, ёндирилиши керак бўлган шамдир” Илм уммони шундай чуқурки, унинг охирига етиб бўлмайди. Бола миясини шу поёнсиз билимлар билан тўлдириш шартмас. Уни келгуси ҳаётида зарур бўладиган билимлар билан “ёндириш” керакки, натижада у зулматни ўз салоҳияти ва етук билими билан ёрита олсин.

Мактабларда кимёни ўқитишда баъзи ўзгартиришлар киритилиши керак деб ўйлайман. Масалан, 10-11-синфларни йўналишлар бўйича тақсимлаб ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлади. 9-синфгача бўлган дарсликларни соддалаштириш керак. Ўқувчи 10-синфга ўтгандан кейин табиий фанларни чуқурлаштириб ўрганишни танлаган бўлса, у ҳолда мураккаб нарсаларни ўрганса бўлади. Ана шундан кейин уларга чуқурлаштирилган билим берилиши керак ва уларнинг дарслиги ҳам 9-синфгача бўлган умумий ва содда тартибдаги кимё дарслигидан фарқ қилиши керак.


Давлат Тўхтаев, органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири, доцент:

-Кимёнинг бугунги ҳаётимиздаги аҳамиятини ўтган давр мобайнида бутун инсоният билиб бўлган. Кимё, биология, физика ва математика каби фанлар мамлакат иқтисодиётини юксалтирадиган, уни равнақ топтирадиган фанлар ҳисобланади. Булар ҳар қандай давлатнинг дунёдаги ўрнини белгилаб берадиган устувор соҳалардир. Уларсиз ривожланишни ва тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди.

Бизни ўраб турган борлиқнинг ўзи кимёдан иборат. Инсоннинг кўриши, эшитиши, оддийгина овқат ҳазм қилиши ҳам ҳамма-ҳаммаси кимёвий жараёнлар натижасида келиб чиқади. Шунинг учун инсон ва табиатни кимёдан айро тасаввур қилиш имконсиз.


Ризамат Бегматов, аналитик кимё кафедраси мудири, доцент

-Кимёга оид дастлабки тушунчаларни болаларга боғча ёшидан бошлаб беришни йўлга қўйиш керак. Масалан, қисқа мултфильмлар, анимацион роликлар орқали уларда осон тушунча пайдо қилиш мумкин. Бугунги кунда дунё бўйича бундай маҳсулотлар жуда кўп. Шулардан фойдаланишни кенгайтириш лозим. Ўқувчи мактабда 7-синфда кимёни ўрганишни бошлаганда унга баъзи тушунчаларни тўлиқ тушуниш қийинлик қилиши мумкин. Агар болада дастлабки тушунчалар бўлса, бу юк ҳеч қачон оғирлик қилмайди.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Кимё, биология, физика ва математика мамлакат иқтисодиётини юксалтирадиган, равнақ топтирадиган фанлар ҳисобланади..."