Мевали дарахтлар совуққа чидамлими? Уни қандай қилиб совуқдан сақлаш мумкин?

Мевали дарахтлар совуққа чидамлими? Уни қандай қилиб совуқдан сақлаш мумкин?
Шу кунларда республикамизга ноодатий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганлиги барчанинг диққат марказида. Айниқса, ҳафта ўртасида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда. Бундай шароитда қорасовуқнинг салбий таъсирини камайтириш ва уни юмшатиш чораларини кўриш жуда зарур. Бу борада боғ ва хонадонларимиздаги мевали дарахтларни, айниқса ўтган куз фаслида қадалган ниҳолларни совуқдан асрашга ҳар биримиз эътиборли бўлишимиз керак. Буни амалга ошириш учун эса халқимиз орасида синовдан ўтган ва қўллаш осон бўлган тадбирлар бор. Бундай тадбирлар орасида энг муҳимларига таъриф бериб ўтамиз.

Мевали дарахтлар совуққа чидамлими? Уни қандай қилиб совуқдан сақлаш мумкин?

Боғларни совуқдан асрашда кенг қўлланиладиган тадбирлардан бири, бу - тутун ҳосил қилиш. Бунда маҳаллий шароитда кенг тарқалган сомон, шох-шаббалар, барг хазонларидан уюм ҳосил қилиб уларни тутатиш дарахт ва ниҳолларни совуқ уришидан сақлайди. Шунингдек, чорва моллари тезакларидан фойдаланиб ҳам тутун ҳосил қилиш боғларда совуқнинг таъсирини камайтиришга сезиларли даражада хизмат қилади.

Ёш дарахтларни совуқдан асраш учун қоп кийидириш амалиёти ҳам халқимиз орасида кенг қўлланилади. Бунда қоп латтали материалдан бўлиши тавсия этилади.

Совуқнинг таъсирини камайтиришнинг яна бир усулларидан бири боғ қатор ораларини суғориш ҳисобланади. Бунда сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлганлиги учун ушбу ҳудуддаги ҳаво ҳароратини юмшатишга хизмат қилади. Иккинчи томондан ҳосил бўлган сув буғлари ернинг ва дарахтларнинг нурланишини камайтиради ҳамда ҳаво ҳароратини пасайишига йўл қўймайди.

Қуйида республикамизда кенг тарқалган мевали дарахтлар ва уларнинг совуққа чидамлилиги бўйича айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.

Шафтоли – совуққа чидамсиз, бир йиллик новдалари -22-260С да нобуд бўлади.

Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-350С дан паст бўлганда, баъзилари эса - 210С да нобуд бўлади.

Ўрик – ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 300С гача чидайди.

Гилос - совуққа чидамсиз, - 280С да совуқ уради.

Ёнғоқ - бир йиллик кўчатлари -25-260С да нобуд бўлади.

Анор- ҳарорат 12-150С гача пасайганда бир йиллик новдалари, 15-160С да шох-шаббалари қаттиқ зарарланади,18 –200С да барча ер устки қисми нобуд бўлади.

Анжир - ҳарорат 150С да бир йиллик янги новдаларини, - 160С да кўп йиллик шохларини, -180С да эса ўсимликнинг илдиз бўғзигача бўлган ер устки қисмини совуқ уради.

Хурмо-совуққа чидамлиги жиҳатдан субтропик ўсимликлардан устун туради, шох-шаббаси -18-200С да анчагина зарарланади.


Юқорида кўрсатилган ҳарорат асосан вояга етган дарахтларга нисбатан олинган. Ушбу мевали дарахтларнинг янги экилган кўчатлари эса юқорида кўрсатилган ҳароратларда кўпроқ зарар кўришини эътиборга олиш зарур.

Бахром Холмирзаев,
Давлат Нормуродов
СамДУ Агробиотехнологиялар
ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти доцентлари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мевали дарахтлар совуққа чидамлими? Уни қандай қилиб совуқдан сақлаш мумкин?