Табрик

Табрик
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Раиси А.Ж. Хаджаевга

Ҳурматли Алишер Жўрақулович!


Бугунги қутлуғ сана – таваллудингизнинг 60 йиллиги билан Самарқанд давлат университети жамоаси номидан самимий муборакбод этаман.

Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси муҳтарам Президентимизнинг кундалик фаолиятини юқори савияда ёритиш ҳамда кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва самараларини халқимизга тўлақонли етказишда таъсирчан тарғиботчига айланди. Телерадиокомпания тизимидаги марказий ва ҳудудий телерадиоканалларда тайёрланаётган бугунги замон талабларига мос кўрсатув ва эшиттиришлар мамлакатимиз ва дунёнинг юздан зиёд давлатларида кенг аудиториясига эга.

Қадрли Алишер Жўрақулович!

Сиз Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, ахборот технологиялари соҳасида мамлакатимизда таниқли ташкилотчи ва ихтирочи-олим даражасигача босиб ўтган ҳаёт ва фаолият йўлингиз ёш авлод учун ибратдир. Мамлакатимизда ахборот сиёсатини ривожлантириш
ва юксалтиришда эришилган натижаларда Сизнинг беқиёс хизматларингиз борлиги барчамизни мамнун этади.

Сизнинг ҳаётингиз университетимиз билан чамбарчас боғлиқ экани, падари бузрукворингиз Жўрақул Хўжаев ўсимликлар физиологияси бўйича Ўзбекистонда таниқли олим, ўндан зиёд ўқув қўлланма, дарслик
ва монографиялар муаллифи, биология фанлари доктори, Самарқанд давлат университети профессори экани бизга улкан фахр-ифтихор бағишлайди. Домла узоқ йиллардан буён университетимиз ривожига муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. У киши раҳбарлигида ўндан ортиқ фан номзодлари
ва докторлари тайёрланган.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор қутлуғ ёшингиз билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилангизга файзу барака, фаолиятингиз ҳамда ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилайман!

Фарзандларингиз ва набираларингизнинг бахту камолини кўриб юринг!

Ҳурмат билан,


Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Ипотека банк” 324 миллион долларга, “Кока-кола” 252 миллион долларга сотилган

Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди ....
24-03-2023, 21:31

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. АҚШ доллари +16,79 сўмга ошиб, 11 408,02 сўм этиб...
24-03-2023, 21:19

Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди

Бугун ўзбек олимлари қандай янги тадқиқотлар устида изланишлар олиб бораётгани ва улардан кутилаётган натижалар хусусида Ўзбекистон фанлар...
24-03-2023, 21:17

Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари

Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига қадамба қадам интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик...
24-03-2023, 21:16

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Тошкент кимё-технологиялари институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини...
24-03-2023, 09:41