Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 2023-2024 ўқув йили учун божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича қабул эълон қилади!
Божхона институти божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) соҳасида кадрларнинг базавий касб тайёргарлигини амалга оширади. Божхона институтига ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган:
- 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар), шу жумладан 21 ёшда бўлган ҳарбий хизматни ўтамаган;
- 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган (шу жумладан 25 ёшда бўлган) ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар.
Номзодларнинг бўйи ўғил болалар 165 см дан (қиз болалар учун 160 см.) паст бўлмаслиги талаб этилади.
Номзодлар ўзбек, рус ва чет тилларини билишлари тавсия этилади.
Номзодлар фуқаролик паспорти, туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси, ўқиганлик тўғрисида маълумотнома, рейтинг дафтарчасининг асл нусхаси ёки ксеронусхасини, ишлаётган бўлса, иш жойидан маълумотнома ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатни шахсан кўрсатади.
Божхона институтига ўқишга кириш тўғрисидаги аризалар Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2023-йил 1-апрел кунига қадар қабул қилинади.
Номзод қуйидаги ҳужжатларни топширади:
1. Номзоднинг аризаси;
2. Паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхалари;
3. Сўровнома, таржимаи ҳол;
4. Ўқиш ва сўнги иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
5. Номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
6. Ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
7. 6 (олти) дона (бош кийимсиз 3х4 см.), 2 (икки) дона, 12х9 см. фотосурат.
Мурожаат учун телефон: (66) 230-42-42 (ички 66-26)
Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси 85А-уй.