Самарқанд давлат университетида “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, вилоят суди раиси Олим Ҳайитов, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиевлар иштирок этди.
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар тўғрисида тўхталди…
- Олий суд органларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг аксарияти Самарқанд давлат университети битирувчиларидир. Бу соҳада Самарқанд давлат университети “Альма матер”лик қилмоқда, - деди Олий суд раиси биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова. – Бу университетнинг салоҳияти жуда юқорилигидан далолатдир.
Тадбир давомида Робахон Маҳмудова СамДУ юридик факультетининг иқтидорли талабалари ва фаол ёшларга Кодекслар мажмуаси китоблар тўпламини совға қилди.
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, Робахон Маҳмудовага университетнинг 600 йиллик эсдалик нишонини топширди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.