Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани, шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борлигини маълум қилди. Мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия этди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган, "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.