Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан ахборот сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва рақамли технологиялар масалалари бўйича вазир маслаҳатчилари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра:
Султонов Исажон Абдурайимович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига;
Раҳимов Бобур Камолович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.