Ота-оналар диққатига: «Рёдан» ўсмирлар ҳаракати ҳақида нималарни билиш керак?

Ота-оналар диққатига: «Рёдан» ўсмирлар ҳаракати ҳақида нималарни билиш керак?
Тошкент шаҳар ИИББга, Япон комиксларидан бирининг қаҳрамонларидан илҳомланган «Рёдан» халқаро ёшлар ҳаракати мухлислари юртимизда ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар келиб тушди. Ҳаракат ҳақида нималарни билиш лозим ва у қандай хавф туғдириши мумкин?

Дастлаб “Рёдан” ҳаракати ташкил этилганда, интернетдаги бир нечта виртуал жамоалардан иборат бўлган: улар япон анимация санъати мухлислари бўлиб, ўсмирларни қизиқишлари бўйича бирлаштиришдан бошқа мақсадларни кўзламаган эди. Болалар ўзларининг севимли санъатларини муҳокама қилар ва шунга ўхшаш кийимларни (орқасида ўргимчак расми ҳамда 4 рақами бўлган катакли шим ва футболкалар) танлашар эди.

Бироқ, вақт ўтиши билан ҳаракатдан янги йўналиш ажралиб чиқиб, улар ичида бир қатор тажовузкор шахслар пайдо бўлди. Улар ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш, ўсмирларнинг тўлиқ шаклланмаган дунёқарашига таъсир ўтказиш орқали уларни назорат қилишни мақсад қилиб олдилар. Бунинг оқибатида, тармоқдаги бегона шахсларнинг бузғунчи шиорлари таъсирига берилиб кетган болалар жамоат жойларида тўпланиб, оммавий тартиббузарликларни уюштира бошладилар.

Айни пайтда “Рёдан” ҳаракати томонидан уюштирилган бундай ҳолатлар Россия Федерацияси, Украина, Белорусия ва бир қатор бошқа давлатларда қайд этилган. Жанжаллар томонларнинг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига, шахсларнинг мулкига зарар етказилишига, кўплаб маъмурий ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келади. Биз юртимизда бундай оқибатларни олдини олишимиз керак.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга эътиборли бўлинг, уларнинг қизиқишларини ўрганинг, айниқса субмаданий қизиқишларига бефарқ бўлманг.

Болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин, бу қизиқиши туфайли у номаълум шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаётганлигига, виртуал дунёни ҳақиқатдан ажрата олиш қобилиятини йўқотмаганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Фарзандларингизнинг ҳаётига, уларда кечаёган ўзгаришларга бефарқ бўлманг: улар билан дўстона муносабатда бўлиш орқали қизиқишларини, иштиёқини муҳокама қилинг, шу йўл билан уларнинг фикрини ўрганасиз ва уларда бўлаётган ўзгаришларни сезиш имконингиз ошади.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

“Ипотека банк” 324 миллион долларга, “Кока-кола” 252 миллион долларга сотилган

Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди ....
24-03-2023, 21:31

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. АҚШ доллари +16,79 сўмга ошиб, 11 408,02 сўм этиб...
24-03-2023, 21:19

Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди

Бугун ўзбек олимлари қандай янги тадқиқотлар устида изланишлар олиб бораётгани ва улардан кутилаётган натижалар хусусида Ўзбекистон фанлар...
24-03-2023, 21:17

Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари

Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига қадамба қадам интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик...
24-03-2023, 21:16

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Тошкент кимё-технологиялари институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини...
24-03-2023, 09:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ота-оналар диққатига: «Рёдан» ўсмирлар ҳаракати ҳақида нималарни билиш керак?