Зарафшонда мутахассис йўқлиги учун опреция қилинган ҳомиладор аёл қаровсиз қолдирилди

Зарафшонда мутахассис йўқлиги учун опреция қилинган ҳомиладор аёл қаровсиз қолдирилди
Зарафшон шаҳридаги Янги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Гулдарой Ахунова шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими реанимациясида эрталабдан буён оғир аҳволда малакали мутахассислар ёрдамига муҳтож.

Бироқ вилоят марказидан мазкур мутахассисларни чақириш ва жўнатиш пайсалга солинмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди.

Гулдарой Ахунова 1989 йилда туғилган. Маҳалладаги 9-умумий ўрта мактабда математика фанидан дарс беради.

У жорий йилнинг 24 апрель куни олти ойлик ҳомила билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилиб, 25 апрелга ўтар кечаси соат 2:00да операция қилинган.

Бугун эрталаб беморнинг аҳволи оғирлашиб, нефролог ва ревматолог шифокорларга ёрдамига эҳтиёж сезилади.

Г. Ахунованинг онаси Ирисгул Қорабоеванинг айтишича, шифохона мутасаддилар вилоят марказидан мазкур шифокорларни чақиришни пайсалга соладилар. Онахоннинг шаҳардаги “Халқ қабулхонаси”га мурожаати ҳам бесамар кетгач, у Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аксавли Тумишеванинг шу муассасада ўз сайловчилар билан учрашув ўтказаётганлигидан хабар топиб,унга шикоят қилади.

Депутат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари билан боғлангач улар мутахассислар йўлга чиқаришаётганини хабар беришади.

А. Тумишева таъкидлашича,Зарафшонда нефролог мутахассис йўқ. Бу ишни уч кунда бир марта вилоятдан юборилган шифокор мутахассис амалга оширади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Зарафшонда мутахассис йўқлиги учун опреция қилинган ҳомиладор аёл қаровсиз қолдирилди