Санкт-Петербург политехника университети делегацияси Самарқанд давлат университетида...

Санкт-Петербург политехника университети делегацияси Самарқанд давлат университетида...
Самарқанд давлат университетига Санкт-Петербург политехника университети ректори Андрей Рудской бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида икки томонлама музокаралар олиб борилиб, узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди. Томонлар учун муҳим бўлган соҳаларда профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, техника ва технология соҳаларида муҳандис кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кучайтириш, талаба ва магистрлар учун ёзги мактаб дастурлари ташкил этиш, шунингдек, муҳандислик физикаси соҳасида илмий иш олиб бораётган тадқиқотчиларга Санкт-Петербург политехника университети олимларидан илмий раҳбарлар тайинлаш бўйича бир қатор амалий таклифлар илгари сурилди. 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномаси ва йўл харитаси имзоланди.

Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори:

- Илм-фан соҳасидаги ҳар бир ҳамкорликнинг замирида эзгу мақсад ётади. Бугунги ривожланиб бораётган замонанинг ўзи техника, табиий фанлар, рақамли технология каби соҳаларни ривожлантириш муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Самарқанд давлат университети фундаментал фанлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш соҳасида етарлича куч ва илмий салоҳиятга эга. Шу билан бирга техника, рақамли иқтисодиёт, муҳандислик физикаси каби йўналишларда халқаро майдонда тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Санкт-Петербург политехника университети билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз дунёни илм-фан орқали барқарор ривожлантириш асосларини яратади...

Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида “Ўзбекистонда политехника” кўргазмаси намойиш этилди. Самарқанд давлат университети ва Санкт-Петербург политехника университети ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-ўқув технологик марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда кўргазма иштирокчилари “LabVIEW” тизими ёрдамида ўлчовларни автоматлаштириш” виртуал лабораторияси ҳамда “KAWASAKI” робот қўлини масофадан бошқариш жараёнларини кузатиб, 3Д босиб чиқариш жараёни бўйича амалий машғулотларда қатнашдилар.

Андрей Рудской, Санкт-Петербург политехника университети ректори:

-Самарқанд ва Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар чуқур тарихий илдизга эга. Икки томон ўртасидаги ҳамкорлик илм-фан, маданият ва санъат соҳаларида барқарор йўлга қўйилган. Илм-фандаги муносабатларга ҳеч қандай чегара ва масофалар таъсир қилмаслигини тарихнинг ўзи исботлаб турибди. Бугунги тарихий санада ушбу дўстона алоқаларнинг яна бир янги даври бошланмоқда. Икки университет ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-ўқув технологик марказ ўзаро дўстлик алоқаларининг энг катта амалий ифодаси бўлди. Самарқанд давлат университети ўзининг юқори илмий салоҳияти, барқарор ривожланиш стратегиялари билан дунё бўйича алоҳида нуфузга эга. Бугунги ташрифимиз давомида икки томон учун ҳам бирдай манфаатли масалаларда ҳамкорлик шартномалари имзоладик. Ўйлайманки, мазкур келишувлар етук салоҳиятли муҳандис кадрлар тайёрлашда муҳим қадам бўлади...

Санкт-Петербург политехника университети муҳандислик мактаби томонидан корпоратив бошқарув, инсон ресурсларини стратегик бошқариш, илғор материалларни қайта ишлаш технологияси, сувўтларининг амалий биотехнологияси каби бир қатор йўналишларда ташкил этилган ўқув дастурларида қатнашган бир гуруҳ тадқиқотчи, талаба ва ўқитувчилар гувоҳнома ва сертификатлар билан тақдирланди.

Гавҳар Душанова, Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси мудири:

-Охирги 2 йил ичида Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси ҳамда Санкт-Петербург политехника университети билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Ҳозирда ўсимликлар биотехнологияси, тиббиёт биотехнологияси, биофизика ва нанобиотехнология йўналишларида бир нечта магистрларимиз Санкт-Петербургга таҳсил олиш билан бир қаторда, муҳим мавзуларда тадқиқот олиб бормоқда. Жорий йилнинг март ойида амалий биотехнология, сувўтлари биотехнологияси ва улар таркибидаги фаол моддаларни лаборатория таҳлил усулида ўрганиш йўналишларида 6 нафар талаба ва 7 магистримиз Санкт-Петербург политехника университети томонидан ташкил қилинган махсус ўқув дастурларида иштирок этди. Олий таълим даргоҳлари ўртасидаги бундай алоқалар икки томон учун ҳам муҳим. Университет масъуллари билан бўлиб ўтган бугунги учрашувларда кафедра докторантларини стажировкага юбориш бўйича муҳим масалаларни келишиб олдик.


Санкт-Петербург политехника университети делегацияси Самарқанд давлат университетида...











Ирода БЕКМУРОДОВА,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Санкт-Петербург политехника университети делегацияси Самарқанд давлат университетида...