Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этди.
Учрашув давомида Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Конституциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини қонун даражасида таъминлаш ҳамда Асосий қонунимизни жамиятдаги ислоҳотларга мослаштиришда муҳим ҳодиса эканлигини алоҳида таъкидлади.
– Бугун Ватанимиз муҳим янгилик ва ўзгаришлар остонасида турибди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, - Референдум – сайлов эмас, бу халқнинг бутун иродасини ўзида жам этган сиёсий жараён. Унда фаол иштирок этишни тарғиб қилиш, ўзгаришларнинг моҳиятини халқ вакилларига тушунтириш энг аввало, давлат идоралари вакилларининг вазифасидир. Юртимиз равнақи ва ривожи, миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда, жамиятнинг ҳар бир аъзоси референдумда фаол иштирок этиши керак. Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда янги Конституция биринчи навбатда фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашни мақсад қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари ва ҳар бир мансабдор шахслар фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди, бош мезон даражасига олиб чиқади.

Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.