Амир Темурнинг бизга маълум бўлган қиличи бугунги кунда Эрон Ислом республикасидаги Теҳрон миллий музейида сақланмоқда.
Сўнгги йилларда эронлик тарихчи олимлари томонидан нашр қилинган бир қанча китоб-альбомларда Эрон Ислом республикаси музейларида Амир Темурга тегишли бир эмас, нақ учта қилич борлиги маълум бўлади.
Соҳибқиронга тегишли қиличлардан бири Теҳрон миллий музейида бўлса, қолган иккитаси шаҳардаги Саъдобод сарой-мажмуаси ҳудудидаги Ҳарбий музейда сақланаётгани аниқланди”, дея ЎзАга маълум қилди Темурийлар давлат тарихи музейи илмий ходими.