Армон ва орзуларимизнинг таржимони

Армон  ва орзуларимизнинг таржимони
“Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасида "Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи" номли мақоласи бугун Ватанимиздаги зиёлиларни ҳамда мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошни тўлқинлантириб юборди. Ҳурматли домламизнинг мақоласида баён қилинган фикрлар, илгари сурилган ҳар бир ғоя қалбимиздаги азалий оғриқ ҳамда армон ва орзуларнинг таржимони бўлибди.

Бу юрт тарих саҳнасига чиққанидан бери қайси замонда муваффақиятга эришган бўлса, илм-фан, мактаб-мадраса билан эришган эди, фарзандларини касб-ҳунарга, илм-фанга, таълимга йўналтиргани сабабли уларни дунё таниган, жаҳон илмий тараққиётига ҳисса қўшган алломалар даражасига қадар юксалган эдилар.

Зеро, замини илм нури билан йўғрилган юртимизда ўтмишда амалга ошган Биринчи ва Иккинчи Уйғониш даври боболаримизнинг дунёвий ва диний билимларни ўрганишни, уларни мамлакат ва миллат манфаатлари учун сарфлаш каби устивор ғоянинг, “Бешикдан қабргача илм изла” деган исломий фалсафанинг натижаси ўлароқ ўртага чиққан эди. Бундан юз йил олдин ҳам жадид боболаримиз Туркистоннинг ўша даврдаги забун аҳволидан фақатгина илм-фан, билим, маърифат ва таълим қутқазишини бонг уриб айтган эдилар.

Яна бугун бу вазифа халқимизнинг бугунги авлоди олдида кўндаланг турибди. Биз миллий давлатимиз, жамиятимиз ва ҳар биримизни ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишга, ўзимиз ва фарзандларимиз учун бахтли келажакни барпо этишда, бу юртнинг мангуликка қадар ўз шарафи ва шони билан ҳукм суришига барчамизни йўналтирадиган миллий ғоямизни ишлаб чиқар эканмиз, бу мақолада илгари сурилган фикрларни такрор-такрор тафаккур элагидан ўтказишимиз керак.

Рустам Холмуродов ўринли таъкидлаганидек. Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган ислоҳотлар айнан таълим соҳасидан бошлангани ва Президентимиз ва давлатимиз деярли ҳар ўтган кун таълимни кўтариш, унга жаҳон стандартларини жорий қилиш билан бошланди. Бу қутлуғ бошланғичдан бугун таълим, илм, билим, фан ва технологияларни ўрганиш, ўзлаштириш ва бу соҳада дунё савиясида бўлиш, авангардлик қилиш орзумизни миллий ғоя сифатида қабул қилишгача бўлган тадрижий йўлни босиб ўтдик.

Муҳтарам домламиз мақоласининг охирида миллий ғояси бўлмаган, бўлса ҳам унга амал қилмаган миллатлар охир-оқибат ёвлар тарафидан маҳв этилади, у дунё саҳнасидаги ўрнини йўқотади, деган аччиқ, аммо ҳақиқатга даъват қилувчи фикрни баён қилади. Бу дунёда не не тамаддунлар, не не давлатлар ўтмишига, бугунига, куч-қудратига маҳлиё бўлгани учун тарих саҳнасидан ўчиб кетди. Фақат илм-фан, билим, таълим ва технологияларга муҳим эътибор берган жамиятлар башариятнинг олдинги сафларида бормоқдалар. Ўзбекистонннинг ва халқимизнинг асл жойи ана шу илғор халқлар ва жамиятлар орасида бўлиши керак. Бунинг учун Рустам Холмуродов мақолада бир неча марта куюниб уқтирганидек бизниг миллий ғоямиз “ТАЪЛИМ, ИЛМ-ФАН, БИЛИМ ва ТЕХНОЛОГИЯЛАРни ўрган, ўргат ва Ватан тараққиёти учун қўлла” қабилидаги шиорга асосланиб, пухта ишлаб чиқилиши ҳамда у ҳар биримизнинг онгимиздан виждон, имон каби муқаддас туйғулар қаторида ўрин олиши керак.



Жўлибой ЭЛТАЗАРОВ,
“Ипак Йўли” туризм ва маданий мерос университети
Биринчи проректори, профессор.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Армон ва орзуларимизнинг таржимони