Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасининг шу йилги 11 апрель сонида босилган “Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” мақоласи жамиятимизда катта резонанс берди. Чунки унда янги Ўзбекистонимиз бугуни ва келажаги учун ўта муҳим бўлган масала, яъни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш орқали миллий ғояни мустаҳкамлаш муаммоси кўтарилган.
Бу – ўта долзарб масала. Чунки ҳозирги замонда инсон омили тараққиётнинг ҳал қилувчи омилига айланган, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хизматлар турини кўпайтириш ва такомиллаштириш, турмуш шароитини яхшилаш учун билим ва тафаккур – зарур. Ер юзида қайси мамлакатки, юксак тараққиётга эришган бўлса, буни халқининг ақл-тафаккури, илм-фан ютуқларини ўзлаштириб, оқилона фойдаланиши, таълим-тарбия тизимини яхши йўлга қўйгани эвазига қўлга киритган.
Мамлакатимизда бу борада кўп ишлар амалга оширилганига қарамай, замон талаблари даражасига ета олмадик. Таълим-тарбия тизимида парокандалик амалда ҳаётнинг умумтараққиётида сустликка олиб келади. Мақола муаллифининг ёзишича: “Тараққиётда дунёнинг ривожланган, ривожланаётган давлатларидан эмас, ёнимиздаги мамлакатлардан ҳам орқада қолдик”. Бу эса – ўрта асрларда умумбашар илм-фани, ақл-тафаккури, маданияти, адабиёти ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшган бир мамлакат ва унинг халқи учун жуда ачинарли бир ҳол.
Профессор Р. Холмуродов таълим тизимини яхши билади. Суяги шу соҳада қотган. Бир муддат Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган. Шунинг учун у мустақиллик йилларида бу борада йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларимизни ҳам рўй-рост кўрсатади. Жаҳоннинг таълим-тарбия соҳасидаги илғор тажрибаларидан ўрганишга даъват этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда олий таълим кенгайиб кетди. Мамлакатимизда ҳозир 210 та олий таълим муассасаси фаолият олиб боряпти. Уларда жамият учун керакли турли-туман касблар бўйича мутахассислар тайёрланяпти. Мамлакатимизда, жумладан, олий таълим тизимида ҳам илмий даражалар олиш учун диссертациялар ёзиб, ҳимоя қилиш сон ва сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди. Биргина филология соҳасини олганимизда илгарилари республикамизда бор-йўғи бир докторлик, бир-икки номзодлик илмий даражаларини берадиган ихтисослашган илмий кенгаш ишлар эди, холос.
Ҳозир-чи? Мамлакатимизнинг кўплаб илмий ва олий таълим муассасаларида шундай кенгашлар ишлаб турибди. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) тайёрлайдиган таянч докторантура ва филология фанлари доктори (DSc) тайёрлайдиган докторантураларга қабулнинг ҳам сони кескин кўпайди. Докторантлар уч йил давлат бюджетидан олинадиган, олий таълимда ишлаб турган ўқитувчилар маошидан кам бўлмаган стипендиялар олишади. Берилган бу қулай имкониятлар туфайли таянч докторант ва докторантлар орасида ўқиш муддатини ишини ёзиб тугаллаш, муҳокамадан ўтказиш, ҳатто, ёқлаш сони ҳам ортди. Бу эса илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларини етук кадрлар билан таъминлаш имконини беряпти.
Мактабгача ва мактаб таълими борасида ҳам жиддий силжиш юз берди. Энг муҳими, бу соҳа ходимларининг мажбурий меҳнат, айниқса, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилишига қонунан чек қўйилди.
Профессор Р. Холмуродов таълим тизимини такомиллаштириш орқали мамлакат ва халқни юксак тараққиёт шоҳсупасига олиб чиқиш мумкинлиги ғоясини қаттиқ туриб илгари суради. Умри олий таълим тизимида ўтган бир кекса педагог сифатида камина мақоладаги позицияни тўла қўллаб-қувватлайман.

Муслиҳиддин Муҳиддинов,
филология фанлари доктори, СамДУ профессори,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,
“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.