Тараққиёт сифатли таълимдан бошланади...

Тараққиёт сифатли таълимдан бошланади...
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилинган “Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” номли мақоласи менда жуда катта таассурот қолдирди. Ҳақиқатдан ҳам барча эзгуликлар, юксалишлар, тараққиётлар замирида сифатли таълим, самарали илм мужасамлашган. Мақола муаллифи айтганидек агар мана шу улуғвор мақсад МИЛЛИЙ ҒОЯГА айланса қанчалар буюк иш бўлар эди.

Давлатни тараққий эттирадиган асосий куч бу – илм-фандир. Мамлакат ривожланишини сифатли таълим ва самарали илм-фансиз мутлақо тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, Ўзбекистон учун илм-фаннинг юксалиши халқимиз турмуш даражасини ошиши, фаровонлиги ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлиги кафолатидир.

Узоқ ўтмишдан буён ўзбек жамиятида илм-фанга ҳурмат ва эҳтиром анъана сифатида сақланиб келган. Буюк бобокалонимиз Имом Бухорий айтганидек, "Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмағай".

Тараққиёт сифатли таълимдан бошланади...

Демак миллатнинг тақдири, унинг келажаги, миллий ва тарихий ўзликни англаш, ёш авлодни янги интеллектуал марралар сари етаклаш, илмли, маърифатли ёшларни тарбиялаш каби масалалар ҳамиша долзарблигича қолаверади.

Бугунги кунда дунёда илм-фан ва технологиялар кўз илғамас даражада шиддат билан ривожланмоқда. Ҳар куни ўнлаб ихтиро ва кашфиётлар амалга оширилмоқда. Бунга эса чуқур эгалланган билимлар орқали эришилаётганлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Зотан, ҳар биримиз, ўз келажагимиз тараққиётини ўзимиз таъминламас эканмиз, буни бизга четдан келиб биров қилиб бермайди. Буюк мутафаккир аждодимиз Алишер Навоий “Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам” деганида ҳар бир инсон ўзини қадрлаши, англаши ва ривожланиши таъкидланган.

Рустам Холмуродовнинг мақоласида янги ислоҳотлар даврида, Президентимиз таъбири билан айтганда Учинчи Ренессанс бўсағасида Ўзбекистонда Миллий ғоя масаласи янада долзарблик касб этмоқда.


Мақолада шунингдек, бугунги глобаллашув даврида жамият ва халқнинг азалий эзгу мақсад-муддаосини акс эттирадиган, янгича тамойиллар асосида халқ манфаатларини ҳимоя қила оладиган, миллатнинг муҳим стратегик қарашларга эга бўлишини таъминлайдиган бош ғояси бўлишлиги илгари сурилган.

Энг муҳими мақолада Ўзбекистонда миллий ғоя сифатида “Сифатли таълим ва самарали илм-фан негизида юқори интеллектуал даражали авлодни тарбиялаш” ғояси таклиф этилган.

Илм, маърифат, интеллект, миллий тафаккур, маънавият, билим, таълим, зиё каби тушунчалар бугунги кунда глобал муаммоларни ҳал қилаётганлиги кўпчилик учун сир эмас, албатта. Шу нуқтаи назардан, мақолада мазкур тушунчалар мазмун-моҳиятига мамалакатимизнинг реал воқеъликлари замирида ижтимоий ва фалсафий қарашларга таянилган ва бу тушунчалар кенг миқёсда мантиқий таҳлил этилган.
Таълим ва илм-фан ривожланса, янги Ўзбекистон ғояси янада мустаҳкамланади.

Мақолада Ўзбекистондаги чуқур ислоҳотлар даврида узлуксиз таълим тизимини мактаб ва мактабгача таълим ва олий таълим шаклларида изчиллик билан олиб бориш муҳимлиги ва бу тизим ҳозирда тадрижий равишда ўз самарасини бериб бораётганлиги таҳлил этилган.
Мактабларга янги руҳ бериш, ундаги таълим тизимини янгилаш зарурати алоҳида таъкидланган. Дарҳақиқат, бугунги кунда биз, жамиятнинг зиёли табақаси миллат тақдири ва қисматига бефарқ бўлсак, унинг келажагига умид бера олмасак, унинг тарихий ва миллий ўзлигини унинг ўзига уқтира олмасак ўз инсонийлик ва фуқаролик бурчимизни бажара олмаймиз. Айнан шу муаммо мақолада яққол ҳаётий ва воқеий мисоллар асосида атрофлича ёритилган.

Халқ ва миллат таълим-тарбияси олдида ўзини масъул деб билган шахс мазкур мақоланинг мазмун-моҳиятини теран англаган ҳолда уни кенг миқёсда тарғиб ва ташвиқ этиши, ёшлар онгига сингдириши муҳим аҳамиятга эга.

Жўрақул ХЎЖАЕВ,
Самарқанд давлат университети профессори,
биология фанлари доктори.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тараққиёт сифатли таълимдан бошланади...