Янги Ўзбекистонга янги жадидлар зарур!

Янги Ўзбекистонга янги жадидлар зарур!
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган “Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” номли мақоласини ўқиб мушоҳада қилар эканмиз, Янги Ўзбекистонда жадид боболаримиздек маърифатга, илм эгаллашга даъват этувчи зиёлилар, фидойи илм пешволари етишмаяпти, деган фикр беихтиёр хаёлимиздан ўтади.

Ватан равнақига дахлдорлик ҳисси билан ёзилган ушбу мақолада бугунги таҳликали бир замонда ўзбек миллатининг жаҳондаги нуфузини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва буюк авлодни вояга етказишда таълим, тарбия ва илм-маърифатнинг муҳимлиги, унга бўлган эҳтиёжнинг нақадар юқори эканлиги баён этилган.

Бугун ҳар бир миллат вакили, у қайси соҳада ишлашидан қатъи назар, илм ва маърифатга интилиши, ёш авлодни тарбиялашга, унга билим беришга ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бутун ҳалқимиз ана шундай тафаккур билан яшамоғи ва ягона мақсад сари интилмоғи даркор. Бу эса, Рустам Холмуродов таъкидлаганидек, халқимиз онгида миллий ғоя тушунчасининг аниқ гавдаланишини талаб этади.

Айнан таълим ва самарали илмга асосланган миллий ғоя бугун Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган халқчил ислоҳотларни амалга ошириш ва Ватан олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўлидир!


Жадид боболаримизнинг миллий ғояси ҳам иймон ақидасига асосланиб замонавий илмни эгаллаш ва миллатнинг тафаккурини юксалтиришга қаратилган эди. Мана шу ғоя атрофида барча илм етакчилари жамулжам бўлган, ўша замон бўҳтон-у тазйиқларига қарамасдан бир мақсад сари интилган. Халқнинг илму-заковати ва маърифатини юксалтириш йўлида заҳмат чеккан. Миллатни зулматдан ва таназзулдан қутқаришда ягона нажот илм эканлигини халқ шуурига сингдирган. Биз яшаётган бугунги дориломон кунларда бундай ҳаракатлар нега етишмаяпти, янги жадидлар қани!? Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг мақоласини ўқиб ана шу фикрлар мени чулғаб олди.

Мақолада ўзлигимизни намоён этувчи миллий ғоямизни шакллантириш вақти келганлиги ва бу йўлда бутун миллат уйғонмоғи зарурлиги илгари суриляпти. Ватан ва унинг келажаги учун қайғураётган ушбу ғоялар муаллифи беихтиёр жадид боболаримизнинг бугунги сиймосини, вакилини кўз олдимда гавдалантирди.

Тошпўлот РАЖАБОВ,
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат
хавфсизлиги институти директори.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Янги Ўзбекистонга янги жадидлар зарур!