“ Миллий ғояси йўқ, бўлса-да амал қилмайдиган миллатни мавҳ этиш осон кечади. Зеро, миллий ғоя миллатнинг мустаҳкам қаъласидир. У миллатни ташқи таъсирлардан ҳам ҳимоя қилади, Ватан муқаддаслигини, озодлик қадрини, ўзликни асраш имконини беради.
Янги Ўзбекистоннинг янги миллий ғояси сифатли таълим ва самарали илм-фан негизида юқори интеллектуал даражали авлод асосига қурилиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Зотан, миллий ғоя мамлакат олдида турган барча муаммоларни ечишнинг ягона ва асосий воситаси бўлиши шарт. Юқори сифатли таълим ва самарали илм-фангина бунга калит бўла олади ” Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилинган “Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” номли мақоласидан келтирилган бу иқтибос ҳар биримизни ўйлашга, фикр юритишга, уйғонишга ундайди.
Мақолада Янги Ўзбекистон учун сифатли таълим ва самарали илм-фанга таяниб интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ёшларни тарбиялаш миллий ғоя негизини ташкил қилиши масаласи ҳар томонлама асосли далил ва илмий изланишлар билан очиб берилган.
Бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда, янгиланаётган Ўзбекистон халқини огоҳликка ва миллий бирликка чақириш, давлатнинг юксак тараққиётига фақатгина илм-маърифат ва сифатли таълим, билан эришиш мукинлигини шу юртда яшаётган ҳар бир инсон онгига сингдириш жуда муҳим заруратдир.
Аҳолининг барча ижтимоий қатламида, амалдору, оддий ишчи-хизматчи, ёшу-қари, барча учун тушунарли бўлиши керакки, юксалишимизнинг ягона калити ўқимишли, илмли бўлиш. Таълим бўлганда ҳам одмигина, хўжа кўрсинга, рақамлар ортидан қувиш учун эмас, фақат ва фақат сифатли таълим учун курашишимиз, интилишимиз шарт ва зарур.
Ёш авлодни тарбиялаш, аввало, мактабгача таълимдан бошланади. Мақолада келтирилганидек, оилада онанинг илмли бўлиши фарзанд тарбиясида муҳим ўрин тутиши айни ҳақиқат.
Ҳатто муқаддас китобларимизда ҳам бола тарбияси она қорнидаёқ бошланади дейилган. Мақола муаллифи озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт фақат илмли, маърифатли инсонлар билан қурилишига, яратилишига урғу беради.
Мазкур мақола бугунги кунда қонунларимиздаги янгиланишлар, барча соҳалардаги изланишлар фақат халққа сифатли таълим беришга қаратилганлигини асослайди.
Эндиликда бу фақат давлатнинггина иши бўлмай, ҳар бир фуқаро, шахс зиммасидаги масъулият эканлиги уқтирилади.
Бугун жамиятдаги глобал муаммолар ва таҳликали вазиятлардан ёш авлодни қандай ҳимоя қиламиз? Мақола муаллифи бунга қуйидагича жавоб беради: Сифатли таълим бериш, салоҳиятни ошириш, самарали илмга эришиш миллий ғояга айланиши керак. Ёшларимизни илм ва маърифат билан қуроллантиришимиз зарур.
Илм-фан миллатни юксалтиради, билимли ва иқтидорли ёшлари бор давлат ҳамиша ривожланиш йўлида бўлади. Мақолада таълим ва илм ҳамиша қадрланиши, халқ учун хизмат қилиши кераклиги тушунтирилади. Чиндан ҳам инсонга эътиборнинг муҳим кўринишларидан бири аслида сифатли таълим олишдир.
Илмли, салоҳиятли, етук, маърифатли, интеллектуал қобилияти юқори авлодни тарбиялаш бугун ҳаёт-мамот масаласи бўлиб турибди. Шу боисдан, миллий ғоя даражасида эътибор қаратилаётган сифатли таълим, самарали илмга кўпроқ эътибор бериш, онгу-шуури юксак авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифамиздир.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий айтганидек, ҳар бир инсон, аввало, ўзини таниши, ўзлигини билиши, ўз иқтидорини намоён эта олиши керак, шундагина эл уни билади. Шахсни интилиши, изланиши ва илми билан дунё танийди. Эндиликда халқ манфаати, давлатимиз истиқболи учун сифатли таълим йўлидан бориш ҳаётий эҳтиёж, замон заруратидир.
Инсоният яралибдики, дунёни билиш, изланишлар орқали англайди. Илм олиш бизга азалий мерос ва инъом! Буюк келажак, энг аввало, томирида буюклар қони оқаётган авлоднинг таълим-тарбияси билан баҳоланади. Шундай экан, барчамиз учун бугунги ҳаёт-мамот масаласига чуқур идрок билан қараш, дунёда юз бераётган жараёнлардан бохабар бўлиш, энг муҳими, миллий бирлигимизни мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳимдир.

Бойназар ЙЎЛДОШЕВ,
Қарши давлат университети профессори,
филология фанлари доктори.