Миллий ғоя ҳаётимизнинг мазмунини, маъносини ташкил этиши керак

Миллий ғоя  ҳаётимизнинг мазмунини, маъносини ташкил этиши керак
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган “Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” мақоласида мамлакатимизнинг миллий ғояси қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги фикрлар илгари сурилган.

Мақолада кўп йиллардан бери айтиб келинаётган, лекин амалда йўқ миллий ғоя тўғрисида асосли фикрлар айтилган.
Оғриқли бўлса ҳам тан олиш керакки, бугун айрим соҳаларда ортда қолиб бораётганлигимизнинг асосий сабаби таълимга эътиборнинг сустлиги эканлигидадир. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳамма яхши англаб турибди. Лекин мақола муаллифи каби дадил кўтариб чиқишга жасорат етишмайди.
Бугун жамиятнинг салоҳиятини кўтариш учун қилинаётган ишлар етарли эмас, деб ўйлайман.

Миллий ғоя  ҳаётимизнинг мазмунини, маъносини ташкил этиши керак
Мамлакатни мураккаб бўлган бундай ижтимоий-иқтисодий ҳолатдан фақатгина юксак салоҳиятли кадрлар билангина қутқариб қолиш мумкин. Бунда сифатли шакллантирилган таълим тизими ва самарали илмий натижалардан ўзга нажот йўқ. Таълим-тарбия масаласи нафақат бир шахснинг иши, балки бутун миллатнинг олдида турган долзарб вазифадир.

Мақола муаллифи таъкидлаганидек, миллий ғоя халқни ягона мақсад йўлида бирлаштириши лозим. Миллий ғоя ҳаётимизнинг мазмунини, маъносини ташкил этиши керак.


Бугун Ватан олдидаги бурчимизни, миллат олдидаги масъулиятимизни янада чуқурроқ англашимиз кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Ҳамма армонларимиз, оғриқларимиз, муаммоларимиз замирида билимсизлик ётганини, билимсизлик оёғимизга кишан бўлаётганини қачон англаб етамиз.

Қачон дабдабали тўй-маракалар қилишга, ортиқча ҳой-ҳавасларга берилишга, ҳашаматли уй-жойлар қуришга чек қўямиз?
Қачон ҳамма кучимизни, имкониятимизни болаларимизни ўқитишга сарфлаймиз? Фарзанд таълим-тарбияси ҳаммасидан устун эканлигини қачон тушуниб етамиз?

Сифатли таълим, самарали илм, салоҳиятли авлодни етиштириш миллий ғоямизга айлансагина, ҳаётимиз ўзгаради, мамлакатимиз ривожланади, жамиятимиз соғломлашади.


Санжар ТИЛЛАЕВ,
Самарқанд давлат университети
кимё факультети декани, доцент.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Миллий ғоя ҳаётимизнинг мазмунини, маъносини ташкил этиши керак