Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Памуккале университети ҳамкорлигида

Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Памуккале университети ҳамкорлигида
Инновацион агротехнологиялар трансфери офиси очилади...

Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Памуккале университети ректори, профессор Аҳмет Кутлухан бошчилигидаги делегация ташрифи чоғида айнан ушбу масаладаги шартнома имзоланди...

Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Памуккале университети ҳамкорлигида


Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов билан олиб борилган икки томонлама музокараларда агротехнологиялар, агрокимё ва ўсимликлар ҳимояси, шунингдек, боғдорчилик соҳаларида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ташкил қилиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган ёш тадқиқотчиларнинг мазкур соҳаларга оид тадқиқотларида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.





Самарқанд давлат университети ва Памуккале университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бугунги кунда Туркияда ва жаҳонда эришилган замонавий агротехнологияларни, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида энг қулай, татбиқ этилиши осон ва самарали усуллар ва техникаларни бир жойда жамлаш мақсадида Инновацион агротехнологиялар трансфери офисини ташкил қилиш бўйича шартнома имзоланди. Марказ агрокимё, агротехнологиялар ва ўсимликлар ҳимоясига қаратилган муҳим йўналишларни ўз ичига қамраб олиб, мазкур соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига самарали татбиқ қилиш, соҳада замонавий ва малакали кадрлар тайёрлаш каби мақсадларни кўзда тутиши белгиланган.








-Бугунги учрашув икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишончим комил, - дейди Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцет Тошпўлат Ражабов. -Янги ташкил этилаётган Агротехнологиялар трансферининг асосий фаолияти ақлли қишлоқ хўжалиги, ўсимликлар ҳимояси, экинларни парваришлашда инновацион мини техникалар, ақлли мини иссиқхона каби йўналишларда фаолият юритиши кутилмоқда. Мазкур офис талабалар, ёш олимлар ва фермерлар учун билим олиш, илғор тажрибаларни трансфер қилиш ҳамда агротадбиркорликни ривожлантириш маркази сифатида хизмат қилади ва соҳада етишиб чиқаётган бўлажак мутахассислар учун агротадбиркорликни йўлга қўйиш, аграр соҳада илмий тадқиқотларни ривожлантиришга замин яратади.




Ирода БЕКМУРОДОВА
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Памуккале университети ҳамкорлигида