Нобель мукофоти лауреати шарафига

Нобель мукофоти лауреати шарафига
Самарқанд давлат университетида замонавий анализ усуллари илмий лабораторияси очилди...

АҚШ нинг Каролина университети профессори, Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этган тантанали маросимда талабалар, профессор-ўқитувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Нобель мукофоти лауреати шарафига


Мазкур лаборатория Япония, Россия, АҚШ каби давлатлардан келтирилган 10 га яқин замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Уларда органик ва ноорганик материаллар, кимё соҳасида моддалар тадқиқи ва комплекс бирикмалар синтезини амалга ошириш, наноматериаллар хоссаларини ўрганиш, моддалар таркибини миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиш, биофаол бирикмаларни аниқлаш каби бир қатор муҳим йўналишларда илмий таҳлил ва тажрибалар амалга оширилади.



Замонавий анализ усуллари лабораторияси кўп тармоқли бўлиб, бир вақтнинг ўзида кимё, биология, фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат саноати, парфюмерия, материалшунослик, биологик тадқиқотлар, атроф-муҳит муҳофазаси, кончилик, нефт-газ кимёси, қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори аниқликдаги илмий тадқиқотлар ўтказиш имконини беради.



-Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар СамДУ кимё факультети талаба, магистр ва докторантлари учун биорганик кимё фанидан маърузалар ўтиб келмоқда, - дейди Самарқанд давлат университети кимё факультети декани, доцент Санжар Тиллаев. - Ушбу дарслар талабаларга кимё соҳасида жаҳон илм-фанидаги, хусусан, Шимолий Каролина университети олимлари томонидан эришилаётган илмий ютуқлар билан танишиш имкониятини беради. Бугун Самарқанд давлат университети ректори ташаббуси билан ташкил этилган замонавий анализ усуллари лабораториясининг очилиш маросимида шахсан Азиз Санжарнинг ўзи иштирок этгани университетимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа ҳисобланади. Келгусида ҳам Азиз Санжар билан мустаҳкам илмий ҳамкорликни давом эттирамиз. Олимнинг СамДУ тадқиқотчиларига илмий раҳбарлик қилиши бўйича ҳам келишувларга эришилди.




-Кимё соҳасида ўқиётган ҳар бир талаба учун Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар билан учрашиш, маърузаларини эшитиш катта бахт, - дейди кимё факультети талабаси, Азиз Санжар номидаги стипендия соҳиби Комила Бебитова. - Олимнинг ДНК ни тиклаш бўйича олиб борган тадқиқотлари, бу йўлда бошдан кечирган машаққатлари биз учун ибрат мактабидир...



Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги илмий лабораторияда бугунги кунда нафақат соҳага оид илмий тадқиқотлар, балки, тиббиёт, атроф-муҳит муҳофазаси, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш, саноат ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари учун тадқиқот объектлари таҳлиллари ўтказилмоқда. Бу борада соҳага оид бир нечта грант лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.



Ирода БЕКМУРОДОВА,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Нобель мукофоти лауреати шарафига