Қутлов

Қутлов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,
"Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби,
Самарқанд давлат университети профессори М. Қ. Муҳиддиновга!


Ҳурматли Муслиҳиддин Қутбиддинович!
Туғилган кунингиз билан табриклайман.
Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ва ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилайман.


Сиз бутун умрини илм-фанга бағишлаган зиёли, маърифатпарвар инсонсиз. Сизнинг маънавият, эзгулик, инсонийлик оламингиздан баҳраманд бўлган минглаб ёшлар, юзлаб шогирдларингиз Ватанимиз тараққиёти, ривожи, йўлида чин юракдан меҳнат қилмоқда.

Сизни ҳаёт йўлингизнинг яна бир ибратли томонига эътибор қаратмоқчиман. Сиз Самарқанд давлат университетини чин қалбдан яхши кўрасиз. Унинг шон-шуҳрати учун керак бўлса курашасиз. Она университетимиз билан ҳақли равишда фахрланасиз. Мен Сиздаги бу фидойиликни, ноёб фазилатни барчага ибрат қилиб, кўрсатаман. Доимо соғ бўлинг. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жонажон университетимизни янада юксалтириш борасида Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингиз, маслаҳатларингиз биз учун қадрли.

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..


Рустам Холмуродов
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56