Самарқандда Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ELSA) нинг “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзусидаги I баҳорги Конгресси бўлиб ўтди

Самарқандда Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ELSA) нинг “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзусидаги I баҳорги Конгресси бўлиб ўтди
27-29 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзусида Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ELSA) нинг I баҳорги конгресси бўлиб ўтди. Конгрессни Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси бош врачи I баҳорги конгресси раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жамшид Шамсиев ташаббуси билан ташкил этилди.

ELSA эндоскопик хирурглар жамияти халқаро федерациясининг (IFSES) асосчиларидан бири бўлиб бўлиб, унинг раҳбарлик органи Осиё-Тинч океани ҳудудидаги 37 мамлакатдаги эндоскопик хирурглар етакчилари вакилларидан ташкил топган.



Конгрессда Австрия, Озарбойжон, Англия, Германия, Гонконг, Япония, Комбоджа, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Малайзия, Оман, Покистон, Фаластин, Филиппин, Россия, Жанубий Корея, Сингапур, Тожикистон, Туркия, БААдан 80 га яқин, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидан хирургия, урология, онкология, гинекология, болалар хирургияси мутахассислари бўйича 470 дан ортиқ мутахассислар, жами 550 нафарга яқин делегат иштирок этди.

Самарқандда Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ELSA) нинг “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзусидаги I баҳорги Конгресси бўлиб ўтди

Конгресснинг биринчи куни Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникасида Workshop бўлиб ўтди. Унда минимал инвазив хирургия бўйича замонавий операциялар халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистон шифокорларига намойиш этилди.


Шунингдек, клиникада ташкил этилган семинарда эгилувчан эндоскопик хирургия бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди. Унда филиппинлик мутахассис-жарроҳ Алмен Буенафе лапароскопик герниорафия операциясини, россиялик профессор Валерий Сатаев 5 та эндоскопик операцияни намойиш қилди.


ELSA ташкилоти бош котиби Давиди Ламонто конгресс доирасида 3 та лапороскопик жарроҳлик операциясини ўтказди. Мутахассислар томонидан ўтказилган маҳорат сабоқлари анжуман қатнашчиларига операция блогидан бевосита намойиш қилинди.


Конгресс 28-29 апрель кунлари Самарқанд шаҳрининг Silk Road Samarkand туристик мажмуасида ўз ишини давом эттирди.

Уч кунлик семинарда Конгрессда иштирок этган машҳур олимлар ва мутахассислар долзарб мавзуларда чиқишлар қилишди. Дастур бўйича 81 та маъруза қилинди. Шунингдек, 36 та постер, 11 та публикациялар намойиш этилди.


Ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда илк бор ўтказилган мазкур Конгресс юртимиз соғлиқ сақлаш тизимида эндоскопик ва лапороскопик хирургия йўналишининг янада ривожланишига хизмат қилади ва аҳолига юқори технологияли ихтисослашган, сифатли ва самарали хирургик хизмат кўрсатиш даражасини юксак поғоналарга олиб чиқади. Тиббий кадрлар малакасини ва салоҳиятини ошириб, уларнинг халқаро миқёсда амалий кўникмаларга эга бўлишларида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамияти (ELSA) нинг “Ипак йўлида минимал инвазив хирургия” мавзусидаги I баҳорги Конгресси бўлиб ўтди