Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги фаолияти катта масштабдаги оммавий қабул билан бошланди. Бўканинг Бўстон маҳалласидаги очиқ-жонли мулоқотлар майдонида Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, қўмиталар ва Тошкент вилояти секторлари раҳбарлари ҳар бир ариза-шикоятни синчиклаб кўриб чиқди.
Ўтказилган оммавий сайёр қабулда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Олмалиқ, Пискент, Бекобод, Оққўрғон, Қибрай, Зангиота, Чиноз, Оҳангарон туманлари ва Нурафшон, Чирчиқ, Ангрен, Оҳангарон, Бекобод шаҳарларидан фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 52,2 фоизи суд, прокуратура ва ички ишлар фаолиятига оид масалаларни ташкил қилди.

Олий суд раиси Б.Ж.Исламов томонидан 122 та мурожаатлар қабул қилиниб, 87 таси жойида ижобий ҳал қилинган 76 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев ва Бош прокурор ўринбосари С.Б.Артикова томонидан 160 нафар фуқаро қабул қилиниб, 47 та масала ижобий ҳал этилди, 113 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов ва ИИВ ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан 102 нафар фуқаро қабул қилиниб, 47 таси ижобий ҳал этилди, 54 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими З.Т.Мирзаев томонидан 307 нафар фуқаролардан мурожаат қабул қилинган. Шундан 50 таси моддий ёрдам, 54 таси уй-жой билан таъминлаш, 15 таси кадастр масаласи, 29 таси тиббиёт, 11 таси иш билан таъминлаш, 10 таси кредит ва 138 таси бошқа масалалардан иборат.

Ушбу мурожаатларнинг 93 таси ижобий ҳал этилган, 214 та мурожаат бўйича ўрганиш талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.
Мисол учун Бекободлик Сафарой Бердиева маҳалласидаги юз нафар хотин-қизни кооперацияга бириктириб, кийимлар тайёрлар экан. Тадбиркор аёл Бош прокуратура масъулларига 2-сектор ёрдами учун раҳмат айтаркан, маҳсулотлар реализациясида амалий ёрдам сўради. Мурожаатдан сўнг кооперация учун тез орада бозордан жой ажратиладиган бўлди.

Бир соҳага мансуб уч авлод мутахассисларининг бир мулоқот майдонида жамланиши бу каби қабулларнинг ўзига хос “бренд”ига айланяпти. Мурожаатларни бирга тинглаш, масалаларга бирга ечим топиш замирида бобомерос кенгаш институтининг янгича маъно-мазмуни бўй кўрсатади.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотлардан сўнг 6 нафар собиқ ички ишлар ходимларининг тизимга ишга тиклангани ҳам инсон қадрини юксалтириш бугун мамлакатимиз давлат органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифасига айланаётганини яна бир бор намоён қилди. Жиззахлик Шароф Бердиевнинг ҳаётида ҳам бугун адолат ғалаба қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2022 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори ва Ички ишлар вазирлиги хулосаси асосида майор Бердиев 11 йил деганда яна ўз соҳасига, ўз вазифасига қайтяпти.

Бўкалик Рустам Шодиев мурожаати асосида эса “Дўстлик” маҳалласидаги серқатнов кўчада пиёдалар ўтиш йўлаги бунёд этилди.
Мурожаатлар асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан бўкалик оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар муаммоларини ҳал қилиш учун 721 млн. сўм маблағ ажратилди. Умуман, мазкур оммавий қабулда 735 та масаланинг 242 таси жойида ҳал этилиб, 227 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 266 та мурожаат назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди