“Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи”

“Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи”
Самарқанд давлат университетида мазкур мавзуда илмий-амалий конференция ўтказилди...

“Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи”


Нуфузли тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳмат, Г.В Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали профессори Шуҳрат Ғойибназаров, “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим мудири, доцент Шавкат Тўраев ҳамда республиканинг нуфузли олий таълим муассасалари ва ташкилотлари масъул ходимлари, илмий жамоатчилик иштирок этди.





Анжуманни Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов очиб, миллат тақдирида миллий ғоя тушунчасининг аҳамияти, сифатли таълим ва самарали илмни миллатнинг келгуси ҳаёти мезонига айлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди: Бугун илгари сурилаётган миллий ғоя асоси сифатли таълим ва самарали илм-фанга қурилаётгани бежиз эмас, албатта. Бу жараён сифатли таълим бериш, миллатнинг қадим даҳосини тиклаш билан амалга оширилади. Бунга жамиятда инсоннинг илм олиши учун барча шароитни яратиб бериш, маърифатли давлат сиёсатини юритиш, бола онгу шуурига гўдаклигиданоқ зиё олиб кириш ёрдамида эришилади. Маърифатли миллат, озод халқгина миллий ғоя ҳақида ўйлайди. Уни яратиш устида бош қотиради. Унинг учун миллий ғоя муқаддас туйғуга айланади. Демак, миллий ғоянинг негизида сифатли таълим, самарали илм, миллий манфаатлар мужассам бўлиши шарт.






Конференцияда республиканинг нуфузли олий таълим муассаса ва ташкилотлари вакиллари мавзуга оид маърузалари билан иштирок этди. Сўзга чиққан ҳар бир иштирокчи илм-фан ва сифатли таълимнинг мамлакат ривожланишида нечоғли аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, самарали илм ва таълим масаласининг миллий ғоя сифатида белгиланишидан кейинги амалга ошириладиган вазифалар хусусида атрофлича фикр юритишди.





Анжуман давомида Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматга СамДУ фахрий профессори унвони ҳамда “Самарқанд давлат университетининг 600 йиллиги” эсдалик нишонини топширди.

Ирода БЕКМУРОДОВА
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи”