Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди
Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Иштихон туманидаги оммавий қабули ҳам суд-ҳуқуқ, иқтисодий-ижтимоий соҳалар масъулларини айни шу эзгу мақсад йўлидаги ягона платформада бирлаштирди.

Ноҳақдан ҳақни ажратиш, йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш, ҳар бир нарсани ўз номи билан аташ... – Президент Халқ қабулхонаси ташкил қилаётган очиқ-жонли мулоқотларнинг энг муҳим кейслари. Тақдирлар турфа, масалалар ҳар хил, аммо ҳақиқат битта: муаммоси ҳал бўлган инсоннинг чиндан ҳам елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлади.

Оммавий қабулда адолат истаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва судьяларга мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этди.

Қашқадарёлик Равшан Жовлиевнинг Олий суд масъулларига мурожаатидан сўнг ички ишлар идораларида ишлаб, 2021 йилда ноҳақ қамалган ўғли Мақсуд Жовлиевни оқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

- Адолат бор экан, Олий суд боламни оқлаб берди, - дейди Р.Жовлиев. - Бугун бу ҳақдаги ҳужжатларни олдик. Олий суд раисига миннатдорлик билдириш учун қабулга келдим. Адолатни қарор топтирган раҳбариятга, судьяларга минг раҳмат!

Самарқандлик ёш тадбиркор Нурилло Абдумажидовнинг мурожаатидан сўнг эса назорат касса аппаратида нотўғри суммага чек урилгани оқибатида ортиқча ҳисобланган 30 миллион сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги суд тартибида бекор қилинди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотлар асосида 8 нафар собиқ ходим ички ишлар органларига ишга тикланган бўлса, тизимда ишлаш истагини билдирган 24 нафар мурожаатчига навбатдаги танловда қатнашишга рухсат этилди. Дейлик, сурхондарёлик Мансур Шукуров 12 йил, самарқандлик Бекмирза Баҳодиров эса 13 йил деганда яна қадрдон соҳасига ишга қайтяпти.

Бош прокуратура масъуллари билан мулоқотлардан сўнг иштихонлик Сайёра Шокированинг ҳам бағри бутун бўлди. Етказилган зарарни маълум муддатда қоплаш шарти билан аёлнинг 24 яшар ўғлига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди.

Оммавий қабул давомида Солиқ қўмитаси мутасаддиларига ҳам кўплаб мурожаатлар бўлди. Уларнинг баъзилари ижобий ҳал этилган бўлса, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди. Шунингдек, айрим мурожаатлар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими, бошқарма ва идоралар масъуллари ҳам шу ерда қайд этилган идораларга тегишли бўлмаган мурожаатлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди. Уларни қийнаб келаётган муаммо ва масалаларини эшитиб, ҳар бир мурожаатни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Хуллас, Иштихондаги оммавий қабулда кўриб чиқилган жами 2 минг 294 та масаланинг 1 минг 33 таси жойида ҳал қилиниб, 87 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 1 минг 174 та масала назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди