Самарқанд давлат университети ва Томск давлат университети ўртасида меморандум имзоланди…

Самарқанд давлат университети ва Томск давлат университети ўртасида меморандум имзоланди…
Самарқанд давлат университетига Томск давлат университети ректори Эдуард Галажинский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

Самарқанд давлат университети ва Томск давлат университети ўртасида меморандум имзоланди…



Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, таълим соҳасига оид гранд лойиҳалар устида иш олиб бориш каби масалаларни муҳокама қилишдир.




Рустам Холмуродов учрашувда юртимизда олий таълим тизими, ундаги ўзгаришлар, магистратурага қабул, талабаларнинг чет тилини билиш даражаси ҳақида алоҳида тўхталди.

Музокаралар чоғида Эдуард Галажинский меҳнат бозори, кадрлар салоҳияти ва таълим сифатини таҳлил қилиш учун Биг Дата технологиясидан фойдаланиш таклифини илгари сурди.




Мулоқотда чет тилларини ўқитиш жараёнларига ахборот технологияларини жорий этиш лозимлиги юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳамкорликда масофавий тарзда тадқиқот олиб борадиган замонавий илмий лабораториялар яратиш, ёзги мактаб дастури асосида талабалар стажировкасини ташкил этиш, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар сўнгида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди.





Делегация таркибида ташриф буюрган Россия Фанлар академиясининг Сибир федерал Агробиотехнологиялар илмий маркази директори Крилл Голохваст СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Музокаралардан сўнг делегация вакиллари СамДУ археология ва зоология музейи билан танишди.




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети ва Томск давлат университети ўртасида меморандум имзоланди…