Косон тумани "Дўстлик" маҳалласида "Янги Ўзбекистон" массивлари бунёд етилмоқда. Мазкур ҳудудда 7 та 5 қаватдан иборат уй-жой қурган "Косон Саноат Монтаж" МЧЖ жами 140 та хонадоннинг 15 тасини кам таъминланган оилаларга совға қилди.
Янги уй егалари саховатпеша инсонлардан мамнун. Фирма раҳбари ҳам бу қилган яхшилигини Президентимизни тадбиркорларга яратиб бераётган имтиёз ва шароитларига жавоб еканини, келажакда яна шундай саховат тадбирларини ташкил етишдан тўхтамаслигини билдирди.
Маълумот учун, аввалроқ ҳам косонлик яна бир номаълум тадбиркор 14 та кам таъминланган оилага замонавий уй-жой қуриб берган еди.