Табрик

Табрик
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевга!
Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мамлакатимизда бўлиб ўтган Президентлик сайловида халқимиз ишончини қозонганингиз билан самимий табриклайман.

Сизнинг ғалабангиз бу Ўзбекистонда демократия тантанасидир. Халқимиз меҳри ва розилигининг яққол намойишидир.

Сиз бошлаган ислоҳотлар ҳеч қачон ортга қайтмаслигининг кафолатидир.

Ўзбекистон халқи қалбидан муносиб ўрин олганлигингизнинг белгисидир.

Халқимиз ўз келажагини Сизсиз тасаввур эта олмайди. Сиз бошлаган тарихий ўзгаришларни, Сиз билан бирга давом эттиришни истайди.

Ўзбекистонда 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтган Президентлик сайлови ва унда Сизнинг ишончли ғалабага эришишингиз, жаҳон ҳамжамияти олдида ҳам эътибор ва нуфузингиз тобора юксалиб бораётганининг яна бир тасдиғидир.

Ўзбекистон халқи ўз танловини билдирди. Ватан ва Миллат тақдирига бефарқ эмаслигини ўз овози билан амалда намоён этди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Масъулиятли ва машаққатли ўз навбатида шарафли ишларингизга омад тилайман. Ҳар доим бугунгидек юзингиз ёруғ бўлсин.
Биз Сиз билан замондош бўлганимиздан фахрланамиз.

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41