Қутлов

Қутлов
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Шавкат Миромонович!


Президентлик сайловида ишончли ғалабага эришганлигингиз билан самимий табриклайман.

Бу ғалаба Сиздан рўшнолик кўрган, Сизнинг меҳрингиздан қаддини тиклаган, Сиздан рози бўлган Ўзбекистон халқининг шонли ғалабасидир.
Сиз бутун фаолиятингиз давомида инсонлар дардига дармон бўлиб келмоқдасиз. Қанчадан-қанча ўксик дилларнинг бошини силадингиз, кўнглини кўтардингиз, яшаш умидини бердингиз.

Бу халқ гарчи 1991 йилда мустақилликка эришган бўлса-да ҳақиқий озодлик туйғусини фақат 2016 йилга келиб, ҳис этди. Сиз халқимизга сўз эркинлигини бердингиз. Инсон ҳуқуқларини таъминладингиз.

Одамлар диний эътиқоди учун таъқиб этилган замонлар Сизнинг жасоратингиз ва сиёсий иродангиз туфайли тарихга айланди.

Бугун халқимизнинг дуоларидасиз. Миннатдор оталар, оналар Сизни алқайди. Сизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилайди.

Аслида энг катта бахт шу эмасми?

Сиз туфайли юртга қут-барака, тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат, шукр ва розилик қайтди.

Ўзбекистоннинг дунёда дўстлари ортишига, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашига Сизнинг одилона сиёсатингиз туфайли эришдик.
Ўзбекистоннинг ҳар бир хонадонида Сиздан миннатдор, Сиздан рози одамлар яшаётгани машаққатли меҳнатларингиз мевасидир.

Сиз Ўзбекистон дарвозаларини дунёга очдингиз, дунё эса ўз эшикларини Ўзбекистон Президентига очди.

Сиз туфайли Марказий Осиёда тинчлик муҳити яратилди. Бу ташаббусингизни бутун дунё олқишлади.

Халқимиз Сизнинг меҳнатларингизни, заҳматларингизни қадрлайди. Бу куни кеча бўлиб ўтган сайловда ҳам ўз тасдиғини топди.

Яратган Эгам Сиз ва яқинларингизни паноҳида асрасин...

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ,
Самарқанд давлат университети профессори,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,
“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41