Семинар: “Илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш бўйича халқаро стандартлар”…

Семинар: “Илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш бўйича халқаро стандартлар”…
Германиянинг Марбург университети катта илмий ходими (PhD) Шароф Худойбердиев Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва магистрларига семинар ўтди.

Семинар: “Илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш бўйича халқаро стандартлар”…


Шароф Худойбердиев, Германиянинг Марбург университети катта илмий ходими (PhD):

- Самарқанд давлат университети менинг алма материм. 2003 йилда бакалавр ва 2005 йилда магистратурани тамомлаганман. Бу ерда олган билимларим сабаб ҳозирги даражага эришдим. Бугун факультет фаолияти билан танишдим, бутунлай ўзгарган. Янги биноларнинг барпо этилганлиги, замонавий ва қимматбаҳо лабораторияларнинг борлиги мени жуда хурсанд қилди. Ҳозирда мен ишлаётган Германиянинг Марбург университетидаги илмий муҳитни ҳис қилдим. Марбургда қилиниши лозим бўлган тадқиқотларни СамДУ да ҳам олиб бориш мумкин. Бу профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва магистрант, талабалар учун зўр имконият. Мен ўқиган даврда бу каби шароитлар мавжуд эмасди. СамДУ билан ҳамкорлигимиз доимий давом этади…




- Бугунги семинар манфаатли бўлди, - дейди СамДУ биология факультети декани ўринбосари Сардор Нарзуллаев. – Шароф Худойбердиевнинг илмий фаолиятини кузатиб борамиз, талабаларимиз билан онлайн маърузалар ва тақдимотлар ўтказади. Бир қатор магистрант ва тадқиқотчиларимизга илмий маслаҳатчи ва раҳбарлик қилмоқда. Семинарда илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш, манбалардан фойдаланиш, халқаро грантларни қўлга киритиш бўйича фойдали маълумотларга эга бўлдик. Айниқса хориж тажрибаси биз учун жуда қизиқ. Ўйлайманки, бу каби мулоқотлар бошланиши. Қизиқарли семинар учун Шароф Худойбердиевга миннатдорлик билдирамиз.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Семинар: “Илмий базалар билан ишлаш ва илмий мақолаларни тайёрлаш бўйича халқаро стандартлар”…