Самарқанд давлат университетидаги «Квант» маркази Марказий Осиёда ягона…

Самарқанд давлат университетидаги «Квант» маркази Марказий Осиёда ягона…
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида “Квант наноструктурали материаллар ва квант технологиялар” мавзусида халқаро семинар ўз ишини бошлади. Ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб борилган илмий анжуманда АҚШ, Россия, Қозоғистон каби давлатларнинг 20 дан ортиқ олимлари маърузалари билан иштирок этмоқда.

Самарқанд давлат университетидаги «Квант» маркази Марказий Осиёда ягона…



Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни кириш сўзи билан очиб, семинар иштирокчиларнинг ишига муваффақият тилади.



Халқаро семинарга АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ИТМО университети гибрид нано фотоника ҳамда оптоэлектроника лабораторияси мудири, профессор Анвар Зоҳидов раислик қилмоқда.



- Семинарнинг асосий мақсади квант технологиялар ва уларнинг қўлланилишига бағишланган бўлиб, Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида очилган «Квант» маркази фаолиятини оммалаштириш ва чет эллик олимларни жалб қилишдан иборат. Бугунги семинарда «Квант» марказида қилинаётган илмий тадқиқотларга ўхшаш изланишлар олиб бораётган халқаро марказлардан келган олимлар маҳорат дарсларини ўтмоқда, - дейди СамДУ Муҳандислик физикаси қаттиқ жисмлар кафедраси профессори Эшқувват Арзиқулов. - «Квант» марказининг асосий вазифаларидан бири қуёш энергиясини электр энергияга айлантириш ҳамда пероксидлар асосидаги квант кубитлар учун материаллар синтез қилишдан иборат. Мазкур материаллар ҳозирги кунда жаҳоннинг кўплаб лабораторияларида тадқиқ қилинмоқда. Агар ушбу марказ фаолияти яхшиланса, юртимиз илм-фанида сезиларли даражада ўзгариш кузатилади. Шунингдек, мазкур марказ фан ва технологияга интеграциялашган бўлиб, талаба ва тадқиқоқтчилар ўзларининг илмий ишларини олиб борадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, СамДУдаги «Квант» маркази Марказий Осиёда ягона бўлиб, бир қатор нуфузли олимлар Самарқандга келиб, марказдаги илмий лабораториялардан фойдаланган ҳолда тадқиқот ишлари олиб боришлари ва ўзларининг кашфиётларини амалга оширишлари мумкин…


- Бугунги семинарда “Детекторлар ва сенсорлар учун якка турдаги перовските моноструктураларнинг синтези” номли маърузам билан иштирок этмоқдаман, - дейди Москвадаги МИСИС фан ва технология университети тадқиқотчиси Камилла Константинова. – «Квант» марказини ташкил этиш бугунги кунда жуда муҳим. Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишар эканман, ушбу марказ айнан СамДУ да тўғри ташкил этилганлигига амин бўлдим. Сабаби университетингизда ажойиб муҳит шаклланган. Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун барча имкониятлар етарли, бой моддий техник базага эга. Айниқса, аниқ ва табиий фанларга кўпроқ эътибор берилган. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти жуда юқори ва дунёнинг нуфузли олимлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориши бу соҳани тезроқ ривожлантиришга туртки бўлади…

Халқаро семинар ўз ишини давом эттирмоқда…

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетидаги «Квант» маркази Марказий Осиёда ягона…