Амалий ишлар даври: Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Цукуба университети ҳамкорлиги

Амалий ишлар даври: Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Цукуба университети ҳамкорлиги
Самарқанд давлат университетига Цукуба университети ректори, Япониянинг давлат университетлари ректорлар кенгашининг президенти Кёсуке Нагата бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

Амалий ишлар даври: Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Цукуба университети ҳамкорлиги



Йиғилишда Сенат раиси биринчи ўринбосари, сенатор Содиқ Сафоев, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биринчи проректори, профессор Жўлибой Элтазаров, СамДЧТИ ректори Илҳомжон Тўхтасинов, ҳамда Тсукуба университетининг Гуманитар ва ижтимоий фанлар институти профессори Тимур Дадабаевлар ҳам иштирок этди.

Учрашувда халқаро ҳамкорлик, таълим, фан, маданият ва ижтимоий-сиёсий масалалар ҳақида сўз юритилди.



Шунингдек, ҳамкорликда сувни тежаш, яйлов, экология, тупроқ шўрланиши олдини олиш, қайта тикланувчи энерегия манбаларидан фойдаланиш ҳамда шарқ қўлёзмалар фондини татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди ва келажакдаги истиқболли режалар белгилаб олинди.


- 2022 йил сентябрь ойида «Япония-Ўзбекистон» ректорлар форуми ўтказилди. Анжуманда Самарқанд давлат университети вакили билан учрашиб СамДУга катта қизиқиш билдирган эдим, - дейди делегация раҳбари Кёсуке Нагата. – Бугун Самарқандга келдим ва СамДУ кўпроқ маълумотга эга бўлдим. Самарқанд давлат университети ва Цукуба университети тузилмаси, тарихийлиги нуқтаи назардан бир-бирига жуда ўхшаш экан. Иккаласи ҳам ўз мамлакатидаги классик ва илмий салоҳияти юқори ўринда турадиган олий ўқув юрти. Айниқса СамДУда халқаро марказларнинг кўплиги унинг дунё рейтингида кун-сайин юқорилаб бораётганлигидан далолатдир. Бу ерда Япония таълими ва маданияти марказининг борлиги мени жуда қувонтирди… Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик масалаларини янада ривожлантириш, томонлар ўртасида тажриба алмашиш, илм-фаннинг долзарб масалаларини муҳокама қилишдан иборат.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Амалий ишлар даври: Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Цукуба университети ҳамкорлиги