Самарқанд давлат университетида Осиё университетлари ассоциациясига кирувчи олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши ўтказилади…

Самарқанд давлат университетида Осиё университетлари ассоциациясига кирувчи олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши ўтказилади…
Нуфузли анжуман Самарқанд давлат университети Биокимё институти янги кампуси билан танишишдан бошланди. Тадбирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 20 дан ортиқ университет ректорлари ва проректорлари иштирок этди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Осиё университетлари ассоциацияси президенти Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очди:

Самарқанд давлат университетида Осиё университетлари ассоциациясига кирувчи олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши ўтказилади…


- Жаҳонда тараққиёт ва ривожланиш билан бирга глобал муаммолар ҳам кўпаймоқда. Уларнинг ечими фақатгина илм-фандир. Ҳар бир университетда ўзининг етакчи соҳалари, лидер олимлари мавжуд. Масалан, Қозоғистон Евроосиё Миллий университети - муҳандислик ва ахборот технологиялари; Томск давлат университети - табиатшунослик; Қозон федерал университети - экология; Самарқанд давлат университети - муҳандислик физикаси, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги; Олтой давлат университети - биологик тиббиёт; Тожикистон давлат университети - гуманитар фанлар, Олтой давлат педагогика университети - педагогика ва психология, Қозон инновацион ривожланиш институти - иқтисод соҳалари бўйича етакчи университетлар ҳисобланади. Ҳар бир университет эксперт гуруҳини тайёрлаб юқоридаги олий таълим муассасаларига стажировка ва тажриба алмашишга юбориши ҳамда илмий тадқиқот гуруҳларининг тузилиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, Осиё университетлари ассоциацияси таркибини ва географиясини кенгайтириш жуда муҳим…




Шундан сўнг Олтой давлат тиббиёт университети ректори Ирина Шереметева, Уфа фан ва технологиялар университети ректори Вадим Захаров, Қозон инновацион ривожланиш институти директори Неля Мухаметханова, Чеченистон давлат университети проректори Насруди Яричев, Иркутск давлат аграр университети проректори Олег Репетский, Қозон Федерал университети проректори Екатерина Турилова, Олтой давлат университети проректори Роман Райкинлар маъруза қилди.

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Уфа фан ва технологиялар университети ректори Вадим Захаров ва Олтой давлат университети проректори Роман Райкин билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

- Осиё университетлари ассоциациясига кирувчи олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши илм-фан жамоатчилиги учун манфаатли бўлди, - дейди Уфа фан ва технологиялар университети ректори Вадим Захаров. - Йиғилишда долзарб масалалар бўйича маърузалар қилинди, ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Айниқса, Рустам Холмуродов томонидан билдирилган фикр ва тавсиялар ўринлидир. Ҳамкорликни кенг доирада олиб боришимиз керак... Осиё университетлари ассоциациясининг ишига омад тилайман.




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида Осиё университетлари ассоциациясига кирувчи олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши ўтказилади…