Май ойида дам олиш кунлари бўйича ҳеч қандай ўзига хослик йўқ.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар одатдагидек шанба-якшанба кунлари, 6 кунликлар якшанба куни дам олишади.
Фақат 9 май (пайшанба) куни бутун Ўзбекистон учун ишланмайдиган байрам куни бўлади.
9 май арафасида 8 ёки 10 май кўчирилмайди. Одатдагидек, иш куни бўлади.
Демак, май ойида:
5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 9 кун (4-5, 9, 11-12, 18-19, 25-26 май);
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 5 кун (5, 9, 12, 19, 26 май) дам олишади, деб ёзади "Хушнудбек".