"Театр - бу ибратхона"

"Театр - бу ибратхона"
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ёзувчи, драматург Фармон Тошевнинг “Ялангтўш Баҳодир” номли саҳна асарини томоша қилишди.

"Театр - бу ибратхона"

Университет жамоасига манзур бўлган ушбу асарнинг намойиш этилиши 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами олдидан муносиб совға бўлди.



Спектаклда буюк ўзбек саркардаси Баҳодир Ялангтўшнинг бунёдкорлик ишлари, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги хизматлари ўз аксини топган.



Асар воқеалари асосан XVII асрни ўз ичига олиб, унда Ялангтўш Баҳодирни Тиллакори ва Шердор мадрасаларининг бунёд бўлишига сабаб бўлган улкан меҳнати ва машаққатлари акс этган.



- Илк бор театрга кириб спектакль томоша қилдим. Ўзимни ўша муҳитга тушиб қолгандек ҳис қилдим, - дейди СамДУ филология факультети талабаси Муштарийбегим Исмоилова. - Актёрларнинг жонли ижросидан баҳраманд бўлиш мароқли экан. Баҳодир Ялангтўш ҳақида адабиётларда ўқиганман. Бугун янада кўпроқ маълумотга эга бўлдим. Баҳодир Ялангтўшнинг жанговар қудратини ифодаловчи саҳналар, бунёдкорлик ишлари, адолатли раҳбарлиги, уддабурон давлат арбоби эканлигини кўришимиз мумкин. Ҳукмдорнинг ўғлидан жудо бўлганини кўриб кўзимга ёш келди. Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг қад кўтаришида қизларининг ҳам беқиёс ўринга эгалиги таҳсинга сазовор. Спектакль якунида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Театр - бу ибратхона" деган фикрлари кўнглимдан ўтди…




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Театр - бу ибратхона"