Самарқанд давлат университетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” бўлиб ўтди...

Самарқанд давлат университетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” бўлиб ўтди...
Конгресс ота-оналарнинг Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишишидан бошланди.

Самарқанд давлат университетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” бўлиб ўтди...


Тарих, математика, психология, физика, агробиотехнология, иқтисод йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари СамДУ тарих, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети, Муҳандислик физикаси, Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш, Биокимё институтлари ҳамда ахборот ресурс марказлари, музей ва илмий лабораторияларни кўздан кечирди.



Йиғилишда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Аҳмаджон Солиев, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Рустам Йўлдошев, ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамовлар иштирок этди.

Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, ҲEМИС тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр юритилди.



- Қизим СамДУ Муҳандислик физикаси институтида ўқийди. Бугун мазкур олий таълим муассасини кўриб, фарзандимни мана шундай жойда ўқиётганлиги билан фахрландим, - дейди Дилбар Обидова. - Университетга киргандан одамнинг кайфияти кўтарилади. Яхши муҳит шаклланган. Ҳозир маърузалар ва ўқув хоналарини кўриб фарзандларимизга ҳавас қилдим. Бизнинг даврда бунақа шароитлар йўқ эди. Ушбу имкониятларни яратиб бергани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдорман…



- Мен Бухоро вилоятидан келдим. Қизим психология йўналишига ўқишга кирди, - дейди Шамшод Тожиев. – Бугун СамДУ фаолияти билан танишидим, шароитлари жуда яхши. Қизим юртимиздаги энг илғор университетда таҳсил олаётганига ишонч ҳосил қилдим. Ўзим ўқимаганман, ният қилиб болаларимни ўқитяпман. Ётоқхона шароитларини ҳам кўздан кечирдим, шинам хоналарда яшаяпти…

- Фарзандим СамДУ математика факультетига ўқишга кирди. Ўзим ушбу факультетни 2001 йилда тамомлаганман, - дейди Ҳайдар Комилов. – Мен ўқиган даврда муҳит бошқача эди. Самарқанд давлат университети умуман ўзгача қиёфа касб этган. Математика факультетидаги олимларни яхши биламан. Малакали профессор-ўқитувчилар сабоқ беришади. Фарзандларимизнинг аъло ўқиши учун барча имкониятлар яратилган…


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” бўлиб ўтди...