Самарқанд давлат университети: “Яшил макон” умуммиллий дастури изчиллик билан давом эттирилмоқда…

Самарқанд давлат университети: “Яшил макон” умуммиллий дастури изчиллик билан давом эттирилмоқда…
Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалари Президентимиз томонидан эълон қилинган “Яшил макон” дастури доирасида биргина 2022 йилда олис Қўшработ туманида 5 гектар майдонга 1500 туп, Нуробод тумани даштида 12 гектар ерга 5000 туп мевали ниҳол экиб, боғ яратган эди.

Бугун ушбу дастурнинг давоми сифатида Жомбой туманида жойлашган СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида 1.02 гектар ерга 2500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур боғлар илм-фанга асосланган бўлиб, аҳоли ўртасида экологик саводхонликни шакллантириш, табиатга дахлдорлик туйғусини уйғотишга қаратилган.

Самарқанд давлат университети: “Яшил макон” умуммиллий дастури изчиллик билан давом эттирилмоқда…

- Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик муаммолар кучаймоқда. Ҳавонинг ифлосланиши, сувнинг камайиши, озиқ-овқат танқсилиги, ер ва тупроқ унумдорлигини пасайиши кузатилмоқда, - дейди Рустам Холмуродов. – Бу каби муаммолар яшаш имкониятимизни қийинлаштириб, ҳаёт сифатини пасайтиради... Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим томонидан бири аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдан иборат. Шунинг учун ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ишлаб чиқилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Қадимдан аждодларимиз она табиат билан ҳамоҳанг бўлиб яшаганлар. Афсуски, бугунги кунда табиатга нисбатан истеъмолчилик кайфияти кучайиб бормоқда. Иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган турли муаммолардан бутун инсоният қаттиқ азият чекмоқда. Бундай ҳолат барчамиздан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади”. Жойларда барпо этиладиган боғлар ҳавонинг тозалаши билан бирга ҳудуддаги озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам ҳал этишга ёрдам беради. Ҳар бир инсон битта дарахт кўкартирса ёки экологик маданиятга риоя қилса биз мақсадга эришган бўламиз. Шаҳар ва қишлоқларимизни экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш барчамизнинг вазифамиздир…




- Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида боғ барпо этилиши назария ва амалиётни уйғунлаштирилган тарзда олиб боришга имконият яратади. Бундан ўқитувчи ва талабалар ҳам мамнун, - дейди институт директори, доцент Тошпўлат Ражабов. – Эндиликда йигит-қизларимиз амалиёт ва лаборатория машғулотларини институтимизда ўтказишади... Бугун ерга қадалган ниҳоллар келажакда улкан боғ бўлишига ишонаман…




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети: “Яшил макон” умуммиллий дастури изчиллик билан давом эттирилмоқда…