Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа университети билан талабалар алмашинувини йўлга қўяди…

Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа университети билан талабалар алмашинувини йўлга қўяди…
Самарқанд давлат университетига Италиянинг Тушиа университети ректори, профессор Стефано Убертини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа университети билан талабалар алмашинувини йўлга қўяди…

Мартабали меҳмонлар дастлаб СамДУ археология, зоология музейлари янгидан ташкил этилган Биокимё институти билан танишгандан сўнг Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов билан учрашди.




Мулоқотда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Томонлар ўртасида узумчилик ва ғалланинг янги навларини яратиш бўйича илмий лаборатория ҳамда қўшма магистратура йўналишларини ташкил этишга келишилди. Археология, ландшафт дизайни, энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича фикр алмашилди.



Шунингдек, озиқ-овқат илмлари, «Эрасмус+» дастури бўйича қўшма лойиҳалар ишлаш, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Италиялик талабалар Самарқанд давлат университетига археология йўналишида тажриба алмашишга келиши учун шартномалар имзоланадиган бўлди.



- Самарқандга илк бор келишим. Самарқанд давлат университетининг фаолиятини кўриб қувондим, - дейди делегация раҳбари Стефано Убертини. – Бир қатор илмий лабораториялар ва ҳашаматли биноларнинг қад ростлагани Самарқанд давлат университетинг илмий салоҳияти ва юқори нуфузга эгалигидан далолатдир. Биокимё институтидаги оранжерая, археология ва зоология музейларидаги ноёб экспонатларнинг мавжудлиги мени ҳайратга солди… Европанинг энг йирик еттита илмий тадқиқот институтларидан бири Тушиа университетида жойлашган. Асосан, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, озиқ-овқат, биотехнологиялар, архитектура, чиқиндиларни қайта ишлаш, тарих, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишлари бўйича катта тажрибага эга… Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлигимиз манфаатли бўлишига ишонаман.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа университети билан талабалар алмашинувини йўлга қўяди…