Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети ректори Ҳажи Акбер Аиса бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. СамДУ Биокимё институти ва Шинжон тиббиёт университети фармацевтика институти ўртасида биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди. Кадрлар алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди. Мулоқот сўнгида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Делегация аъзолари СамДУ археология, зоология музейлари ва Биокимё институти фаолияти билан танишиб, яратилган шароитларга юқори баҳо берди.
Самарқан давлат университети
Ахборот хизмати.