Ўзбекистонда 2024 йилни Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили деб эълон қилди. Бу борада давлат дастурлари қабул қилиниб, амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланади.
Мамлакатимиз раҳбари ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида жуда катта тажрибага эга. Бу фақат менинг фикрим эмас. Халқаро экспертларнинг ҳам хулосаси.
Яқин тарихимиздан бир мисолни келтиришни ўринли деб биламан. Республикамизда биринчи “Ёшлар маркази” Жиззахда, иккинчиси “ Самарқандда бундан 20 йил олдин Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган эди.
Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси қисқа вақт ичида мислсиз оширилди. Таълим, шу жумладан олий таълим ҳам аҳолига яқинлаштирилди. Биргина буни СамДУ нинг Ургут ва Каттақўрғон филиаллари мисолида ҳам кўрамиз. Мени бу фикрларни ёзишдан мақсадим бошқа. Ёшлар ҳам бу ғамхўрликларга жавобан жамият ва давлат олдидаги масъулияти, бурчи ҳақида ўйлаб кўриши керак эмасми? Биз ота-оналар болаларимизга қандай тарбия беряпмиз? Фарзандларимизни Ватанга муҳаббат руҳида улғайтиряпмизми? Ватан олдидаги бурчи ва масъулиятини англатяпмизми? Болаларимиз таълим-тарбиясига эътибор қаратяпмизми? Муаллимни ҳурмат қилиш кераклигини уқтиряпмизми? Боланинг одоб-ахлоқи аслида оилага, ота-онага боғлиқлигини тушуниб етяпмизми? Мен мана шулар ҳақида фикр юритмоқчиман.
Бугун жамиятимизда нотўғри бир қараш, тушунча пайдо бўлганки, бу иллатдан тезроқ қутилмасак, воз кечмасак, ўнгланишимиз қийин. Энг ачинарлиси, бу нотўғри қараш тобора ҳаёт тарзимизга айланиб бормоқда.
Ота-оналар фарзанди таълим-тарбияси масъулиятини ўзидан соқит қилиб, таълим муассасалари зиммасига юкламоқда. Тўғри, таълим даргоҳлари бола ўқиб, улғайишида муҳим ўрин тутади. Бу ҳақиқатни инкор қилиб бўлмайди. Лекин, таълим-тарбия жараёнида ота-она ва оилани ўрни жуда муҳим эканлигини ҳам умутишга ҳаққимиз йўқ.
Мен бутун ҳаёти таълим-тарбия даргоҳларида кечаётган инсон сифатида шуни яхши биламанки, аввало, таълим-тарбия негизида ота-она туради. Боласини мактабга ёки университетга ўқишга юбориб, назорат қилмасдан ундан яхши натижа кутган ота-она адашади. Аслида ота-она таълим-тарбия жараёнларида фаол иштирок этиши, муаллим билан доимий мулоқотда бўлиши, болани таълим даргоҳида олган билимини уйда мустаҳкамлашини, такрорлашини доимий талаб қилиши зарур.
Лекин, бугун бутунлай бошқа манзара кўзга ташланади. Ота-она таълим даргоҳидан нафақат билим беришни, балки боласига ўзи беролмаган тарбияни беришни ҳам талаб қилмоқда. Аслида бу жамиятимизда илдиз отган ёмон бир иллатдир. Биз йиллар давомида тарбияси оғир болалар учун мактабни, муаллимни, олий таълим даргоҳини, профессор-ўқитувчини айблаб келдик. Мантиқан олиб қараганда, тарбия дастлаб оилада ота-она томонидан берилиши керак ва таълим даргоҳида сайқалланиши зарур.
Биз таълим тарбияда ота-она ва оила зиммасига асосий масъулиятини юкламас эканмиз, кутилган натижага эриша олмаймиз.
Вақт нуқтаи назаридан олиб қарасак ҳам, болани таълим даргоҳида бўладиган соатлари чегараланган. Унинг асосий вақти оилада ўтади. Кўп суҳбатларда, мулоқотларда гувоҳ бўламизки, ота-оналар болаларига “Мактабда ўргатмаганми?” “Ўқитувчинг айтмаганми?” деган саволларни беради. Аслида бу саволларни ўқитувчи берса мантиқан тўғри бўлар эди. Чунки, бола илк тарбияни, илк таълимни, даражаси қандай бўлишидан қатъий назар ота-онадан олади. Халқимиз билиб айтган: “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Нима эксанг, шуни ўрасан”, “Олманинг тагига олма тушади”... Демак, таълим-тарбия фақат давлатни, таълим муассасасини вазифаси деган ота-она адашади.
Ёшлар йили муносабати билан талабанинг вақти ҳақида ҳам баъзи бир фикрларни ўртага ташламоқчиман.
Кузатишларимдан маълумки, талаба дарсдан бўш вақтини асосан беҳуда ўтказади. Бир кун йигирма тўрт соат эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, уни жуда кичик қисмида олий ўқув юртида бўлади. Қолган вақти эса асосан ўзининг қўлида. Тўғри, бир қарасанг бу ҳамманинг шахсий ишидай бўлиб кўринади. Иккинчи томондан қарасанг, ёшликни беқиёс кучи, илҳоми, шижоати, ғайрати, беҳуда сарфланаётганига ачинасан.
Ёшларимиз вақтни тўғри тақсимлай олмас экан, вақтдан унумли фойдаланишни ўрганмас экан, бу иллат биз учун энг катта душман бўлиб қолаверади.
Талабаларимиз орасида шундайлари борки, нафақат яхши ўқийди, балки дарсдан ташқари ҳам ўз устида ишлайди. Кутубхонага боради, лабораторияга киради. Ўқитувчисидан тушунмаган дарсларни сўраб олади. Чет тилини ўрганади, бундан ҳам вақт орттирса маълум бир соат ишлайди. У тўрт йил давомида ўзи учун келажак захирасини яратади. Нафақат ўқийди, балки ҳаётга яшашга тайёргарлик ҳам кўради. Молиявий мустақилликка эришади. Кимнидир кўмагига кўз тикмайди. Ўзини тўлақонли ҳаётга тайёрлайди. Тўрт йилдан сўнг унинг қўлида нафақат бакалавриат дипломи, балки чет тилини билиш сертификати, маълум бир иш бўйича тажриба, озми-кўпми сармояси мавжуд бўлади.
Фақат бугина эмас, мана шу давр оралиғида у ўзини-ўзи тарбиялайди. Ҳаётга тайёрлайди. Бировларга гарчи у ўзининг оила аъзолари бўлса ҳам юк бўлишдан, боқимандалик кайфиятидан қутулади. Тил билганлиги учун, олий таълимнинг магистратура босқичини бемалол хорижда давом эттиради. Грант танловларида иштирок этади. Қарабсизки, аввало, ўзи учун, оиласи учун, жамият учун керакли кадрга айланади.
Самарқанд давлат университети талабалари орасида ҳам айтадиган бўлсак, улар орасида машҳур спортчилар Жаҳон ва Осиё, паралимпия чемпионлари, Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалари чоп этилганлар, ўз бизнесини очиб, ўнлаб тенгдошларини иш билан таъминлаганлар, бадиий китоблари нашр этилганлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти, Ниҳол мукофоти лауреатлари, Президент ва Давлат стипендиантлари, хорижнинг нуфузли олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган ёшларнинг борлиги менга фахр-ифтихор бағишлайди.
Минг афсуски, бугун биз бунинг тескарисига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Талаба ҳатто ўша дарс учун ажратилган вақтдан ҳам унумли фойдаланмайди. Вазифаларни ўз вақтида бажармайди. Таълим даргоҳи томонидан қўйилган талабларга менсимай қарайди. Имтиҳонлардан турли қинғир йўллар билан ўтишга ҳаракат қилади. Домлани айблайди, хатосини излайди. Энг аъламлиси, бу борада баъзи бир ота-оналар болаларини қўллаб-қувватлайди. Бунинг натижасида тўрт йилни бир бало қилиб ўтказиб, бакалавр дипломини олганлардан нима кутиш мумкин. Биринчидан, улар ўз дипломларига кўра ишга жойлаша олмайди. Яхши ўқимаганлиги учун дипломда кўрсатилган соҳа бўйича тегишли билимга эга бўлмайди. Чет тилини билиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ишлаш учун тажриба ҳам йўқ. Бундай кимсалар доимий норозилик, ношукрлик кайфиятида юришади.
Улар ўзларини бундай аҳволга тушиб қолгани учун, ўзгаларни айбдор ҳисоблайди. Демак, биз мана шундай қатламни пайдо бўлмаслиги учун нафақат ҳаракат қилишимиз, балки курашишимиз керак.
Ёшларнинг бўш вақти бўлмаслиги керак. Умрнинг айнан мана шу даврида келажакка пойдевор қўйилишини уларга тушунтиришимиз зарур. Тўғри маънода ёшларимизни фойдаси учун ота-она ва муаллим қаттиққўллигига ҳам зарурат бор деб ўйлайман. Бу муаммо фақат шунинг ўзи билан тугамаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу масалага янада жиддийроқ бош қотиришга тўғри келади. Амал-тақал қилиб, диплом олиб, на ўқишни, на бир касб-корни бошини тутмаган ёшларни ота-оналари тезроқ уйлантириб қўйишга, турмушга чиқаришга ҳаракат қилишади. Худди шу билан муаммога ечим топилиб қоладигандай. Аксинча хавф янада ортади, кенгаяди. Бундай ёшлар қандай қилиб оила қуради? Қандай қилиб рўзғор тебратади? Бўлғуси фарзандларига қандай ўрнак бўлади? Ёки уларни таъминотичи? Бу чуқур ўйлаб кўрадиган глобал муаммо эмасми?
Баъзан сайёр қабулларда иштирок этишга тўғри келади. Сенатор сифатида одамларнинг арз-додига қулоқ тутамиз. Асосан бир талаб, давлат бериши керак деган қараш уларнинг онгига муҳрланиб қолган. Тўғри, давлат беморга, ногиронга, тақдир тақозоси билан оғир вазиятларга тушиб қолган одамларга биринчи навбатда ёрдам кўрсатади. Лекин, минг афсуски тўрт мучаси соғ бўлиб, фақат боқимандаликка, фақат талаб қилишга ўрганиб қолганларни борлиги аянчли, албатта. Баъзи бир эркакларимиз ишлаш, пул топиш ўрнига аёлини турли қабулларга, раҳбарлар олдига юбориб, бирон нарса сўрашга ундаётганлиги ҳам бор гап.
Ҳаёт фақат шириндан иборат эмас. Унинг аччиғи ҳам, ўзига яраша оғири ҳам бор. Аслида мана шундай ҳолатларга дуч келиб, унга бардош беролмаётган ёшлар эмас, биринчи навбатда уларнинг шундай аҳволга тушушига сабабчи бўлган ота-онаси айбдор эканлигини тан олишимиз керак.
Менинг назаримда, биринчи навбатда фарзандларимизга болалигидан вақт қадрига етишни ўргатишимиз керак. Уларга вояга етгандан сўнг, олий ўқув юртларида ўқиётган даври ҳаётнинг энг масъулиятли палласи эканлигини англатишимиз зарур. Айнан мана шу даврда ҳар бир ёшнинг ҳаёт стратегияси шаклланиши, ривожланиши, камолга етиши жуда муҳим. Биз ёшларимизга диплом эмас, билим, онг-тафаккур бирламчи эканлигини тушунтира олишимиз зарур.
Менинг назаримда, давлат, Президент ёшлар олдидаги мусъулиятини чуқур англаган бир даврда яшаяпти. Лекин, ўз навбатида ёшлар ҳам ўз бурчини билиши ва амал қилиши муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.
Жаҳон илм-фани тарихига қарасангиз, унда муҳим кашфиётларни яратган олимлар биринчи навбатда вақтни қадрлаганига гувоҳ бўламиз.
Самарқанд давлат университетининг яқин ҳамкори, менинг дўстим Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар СамДУ га ташрифи доирасида талабалар билан учрашиб, айтган эди: “Илм-фанда натижага эришиш учун фақат олдинга қараб қадам ташлаш керак. Катта марраларни кўзлаш зарур. Мен Америкага борганимда ижарада туриш учун пулим бўлмаганлиги сабабли ўзим иш бошлаган лабораторияда яшаганман. Мутассадилар менга бу ерда қолиш мумкин эмаслигини бир неча марта эслатишган. Бир кунда энг камида 18 соат илм билан шуғулланганман. Мен билан бирга ишлайдиган ҳамкасбларим мени бу йўлдан қайтаришга уринишган. Барибир ҳеч қандай натижа чиқара олмайсан дейишарди. Лекин мен уларга эътибор бермасдан бор кучим билан ишлардим. Тўғри, умримни жуда катта қисми илм машаққати йўлида ўтди. Бундан мутлақо афсусланмайман”.
Менинг назаримда, ёшлик ва вақт қадри ҳақида ҳеч ким Ғофур Ғуломдан орттириб, бир гап айтолмайди деб ўйлайман:

Азиз асримизнинг азиз онлари,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлиси Сенати аъзоси.