Самарқанд давлат университети Хитой универстетлари билан ҳамкорликни давом эттиради...
Пекин халқаро тадқиқотлар университетида Ўзбекистон-Хитой таълим форуми бошланди. Мазкур халқаро форумнинг очилиш маросимида Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ўзбекистонлик ректорлар номидан нутқ сўзлади.
Форум доирасида Самарқанд давлат университети ва Шимолий-Ғарбий политехника университети ўртасида шартнома имзоланди. Шартномада қисқа муддатли ўқув курслари, қўшма таълим дастурлари, ҳамкорликда илмий-тадқиқот лабораториялари, халқаро симпозиумлар, семинарлар ва маърузалар ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда…

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.