Тадқиқот: Аёлларда учрайдиган саратон касаллигини аниқловчи дастурий таъминот яратилмоқда…

Тадқиқот: Аёлларда учрайдиган саратон касаллигини аниқловчи дастурий таъминот яратилмоқда…
Хабиба Абдиева - Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси 3 босқич таянч докторанти. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти профессори Шавкат Фазилов раҳбарлигида “Маммография тасвирлари асосида кўкрак ўсма соҳаларини сегментлаш ва ташхислаш алгоритмлари” мавзусида изланишлар олиб бормоқда.

Тадқиқотчининг 30 га яқин мақоласи АҚШ, Ҳиндистон, Англия, Германия, Франция, Полша, Россия, Грузия каби давлатларнинг халқаро журналлари, конференция тўпламлари ва марказий нашрларда эълон қилинган. 5 мақоласи Scopus ва Web of Scince базасига кирувчи журналларда чоп этилган.

Тиббиёт тасвирлари асосида касалликларни ташҳислаш бўйича Адлия вазирлигининг 5 гувоҳномасига эга. Чет тилини билиш бўйича B2 миллий сертификатига эга. IEEE (Электр ва электроника инжинерлари институти) халқаро ташкилотининг аъзоси.

- Тиббиётда тиббий тасвирларни таҳлил қилиш ва керакли маълумотларни ажратиб олиш, исталган касалликка ташхис қўйишда ҳал қилувчи босқич ҳисобланади. МРТ, эндоскопия, Х-нурли, ультратовушли текширувларда юқори энергия сифатли тиббиёт тасвири олишни таъминлайди. Афсуски, ушбу ускуналардаги юқори энергия дозаси одам танасига зарар келтиради, паст энергия орқали олинган тиббиёт тасвирларда эса сифат анча паст бўлади, - дейди докторант Хабиба Абдиева. - Компьютер ёрдамида ташхис қўйиш тизимлари эса тиббиёт тасвирининг сифатини яхшилайди, уни ўқишни осонлаштиради ва керакли маълумотларни ажратиб олишга ёрдам беради, бу эса диагноз қўйишни арзонлаштиради. Шу билан бирга бемор танасига етказиладиган зарар ва оғриқни камайтиради. Компьютер ёрдамида ташхис қўйиш тизимлари сунъий тафаккур, компьютерли нигоҳ ва тиббиёт тасвирларни қайта ишлаш методларини ўз ичига олади. Ушбу тизим ва алгоритмларининг асосий вазифаси одам танасидаги ўзгаришларни аниқлаш ва асосан танадаги асосий кўрикда аниқланилмаган ўсимталарни топишдир. Мазкур дастурий таъминот хавфли ёки хавфсиз ўсмаларни аниқлайди, фарқлайди ва уларни белгилайди. Ҳозирда тиббиёт тасвирларини қайта ишлаш соҳасидаги замонавий тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, маммография тасвирлари асосида кўкрак ўсма соҳаларини сегментлаш ва ташхислаш муаммоси етарли даражада ўрганилмаган. Шу сабабли тиббиёт тасвирларига дастлабки ишлов бериш, сегментлаш, ўсма соҳаларини аниқлаш ва тасхишлаш алгоритм ва усулларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тадқиқотимизнинг мақсади маммография тасвирлари асосида кўкрак ўсма соҳаларини сегментлаш ва ташхислаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан iborat...

Ўзбекистонда йилига ҳар 12 аёлдан бирига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади. Мамлакатимизда энг кўп аёллар кўкрак бези саратонидан вафот этади. У қанчалик тез аниқланса, касалликни олдини олиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади...


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тадқиқот: Аёлларда учрайдиган саратон касаллигини аниқловчи дастурий таъминот яратилмоқда…